«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:19
ЎЗO‘Z

Бухорода ҳаводан сув оладиган "ноёб ускуна" ўрнатилди

14 мая, 14:31 4 074 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода ҳаводан сув оладиган "ноёб ускуна" ўрнатилди Бухоро шаҳридаги 32 – Меҳрибонлик уйида республикамизда биринчи бўлиб ҳаводан сув оладиган ноёб ускуна ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Исроил давлатининг “Watergen Ltd” компанияси, Холон технологиялар институти билан ҳамкорликда амалга оширилган мазкур лойиҳага кўра, махсус генератор ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда экологик тоза ичимлик сувини ҳосил қилади. Қурилма бир суткада 900 литргача сув чиқариш қувватига эга.

- “Watergen” технологияси асосидаги бу ускуналар дунёдаги энг кам энергия сарфловчи ҳаво – сув генератори саналади, -дейди республика Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директори Шаҳобиддин Шарифов. - Қурилма шунингдек, бир нечта тўсиқли фильтр каскадлар орқали ҳавони фильтрлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, атмосфера ҳавоси намликнинг улкан ҳавзаси саналади. Ҳатто иқлими қуруқ, чўл ҳудудлардаги ерга яқин жойлашган бир квадрат километр атмосфера қатламида 20 минг тонна сув буғи мавжуд. Бутун дунёда кузатилаётгани каби мамлакатимизда ҳам ичимлик тоза сув масаласи долзарблиги инобатга олинса, ушбу лойиҳа истиқболли экани кўзга ташланади.

Дарвоқе, ушбу қурилма Бухорода тажриба тариқасида синовдан ўтказиш учун икки ой муддатга ўрнатилди. Шундан сўнг у Мўйноқ туманида ҳам синовдан ўтказилади.

Дастлабки таҳлиллар кўрсатяптики, ҳаводан олинаётган сувнинг қаттиқлик даражаси меъёрида.

Айтмоқчи, “Watergen Ltd” компаниясининг ушбу генераторлари жаҳоннинг бир қатор давлатлари, жумладан, Вьетнам, Таиланд, Канада ҳамда Жанубий Америкада ишлаб чиқарилмоқда. Унинг уй шароитида ишлатиладиган, суткасига 50 – 100 литр сув берадиган мосламаларига қизиқиш айниқса, катта. Бу дунёдаги энг яхши инновацион лойиҳа сифатида эътироф этилгани ҳам бежиз эмас.

Келгусида мамлакатимизда ҳам ҳар бир хонадонга мўлжалланган, ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда тоза ичимлик сувини ҳосил қилувчи кичик ҳажмли шундай қурилмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштириляпти.

Манба: Халқ сўзи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 487
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар