«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:05
ЎЗO‘Z

Тошкентда сохта ички ишлар ходими «Ишни тинчитаман» деб 1500 доллар сўради

14 мая, 12:30 3 581 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда сохта ички ишлар ходими «Ишни тинчитаман» деб 1500 доллар сўради Фуқарони психотроп восита харид қилганликда айблаб, уни қамоққа олиш билан қўрқитган сохта ички ишлар ходими ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар органларига 28 ёшли Рузмат А. мурожаат қилиб, 8 май куни тахминан соат 21.00 да дорихонадан чиқаётганида унинг ёнига икки нафар ёш йигитлар келиб, улардан бири ўзини ички ишлар ходими деб таништириб гувоҳномасини кўрсатганини маълум қилган. Кейин аниқланишича, гувоҳнома қалбаки бўлган.

Рузмат А.ни психотроп воситани харид қилганликда айблаб уни қамоққа олиш билан қўрқитган, ўзини Мирали деб таништирган номаълум шахс Рузматдан «ишни тинчитиш» учун 1500 АҚШ доллари талаб қилган. Рузмат А.унга 500 АҚШ доллари берган.

Тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида ИИББ ходимлари томонидан вақтинчалик ишсиз Мирали Т. қўлга олинди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми («Товламачилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирги вақтда Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов ишларини олиб бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар