«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:44
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

13 мая, 17:23 3 968 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Бахтиёр Абдусаматов (Юнусобод туман ҳокими лавозимида ишлаган), Ўлмас Мухамедсаидов (вақтинча ишсиз) ва Шохрух Маликов (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК бош директори лавозимида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Судланувчилар Б. Абдусаматов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддаси (пора олиш), Ў. Мухамедсаидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ва Ш. Маликов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланганди.

Хабар қилинишича, суд Бахтиёр Абдусаматовни 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбдор деб топди. У 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони манзил колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК бош директори лавозимида ишлаган Шохрух Маликов эса суд залидан озод этилди.

Ўлмас Мухамедсаидов 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш) бўйича 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ҳукм ҳали кучга кирмаганлиги, норози тарафларга шикоят бериш тартиби ва муддати тушунтирилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар