«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:49
ЎЗO‘Z

Фарғона бош имом-хатиби кўчирмакашми? (видео)

09 мая, 15:15 8 164 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғона бош имом-хатиби кўчирмакашми? (видео) Фарғона вилояти бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров плагиатлик қилгани айтилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси эса китоб 31 фоиз кўчирилгани ва бу катта жиноят эмаслигини таъкидламоқда.

Салимжон Қодиров номидан чоп қилинган "Аёлни эъзозлаган дин" китоби 2006 йили илмий иш натижаси ўлароқ чоп қилинган "Исломда аёл ҳуқуқлари" монограммасидан кўчирилган дейилмоқда.

"Исломда аёл ҳуқуқлари" муаллифи Нигорахон Юсупованинг Би-би-сига айтишича, бу китоб унинг 5 йил давомида олиб борган тадқиқотлари натижасидир.

"Китоб 70-80 фоиз кўчирилган", – дейди у.
Нигорахон Юсупова имом номидан чиқарилган китоб савдодан олиниши ва интернетда Салимжон қорининг муаллифлигини тасдиқловчи маълумотлар ўзгартирилишини талаб қилмоқда.

Бироқ Фарғона вилояти бош имом-хатиби бу даъволарни тан олмаяпти. У ишлайдиган Мусулмонлар идораси ҳам китоб кўчирилмаган деган хулоса берган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур имзоси билан ёзилган хатда муаллиф Салимжон Қодиров адабиётлар рўйхатида Нигора Юсупованинг исм-фамилиясини кўрсатгани қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мактуби.
"Демак, бундай ҳолатда бировни кўчирмакашликда айбламоққа шошилмаслик керак", – дейди Абдулазиз Мансур.

Мактубда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга таянган ҳолда "Аёлни эъзозлаган дин" китоби плагиатлик эмас деб топилди дейилган.

Ўзбекистоннинг "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги қонунининг 18-моддаси мусулмонлар диний идораси гапларининг том терсини кўрсатади.

Қонунда муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари сирасига асардан муаллифнинг ҳақиқий исми-фамилиясини кўрсатган ҳолда ёхуд исм-фамилиясини кўрсатмасдан, яъни имзосиз фойдаланиш ёки фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқи деб кўрсатилган.

Салимжон қори томонидан чоп қилинган тадқиқий китоб қонунга зид равишда кўчирилганини 26-моддада ҳам кўриш мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита китобнинг кўчирилганини эмас, балки мазмунини текшириб чоп қилишга рухсат беришини айтган. Бироқ шундай бўлса-да, вазият тўлиқ ойдинлашгунча Салимжон Қодировнинг "Аёлни эъзозлаган дин" китобининг қайта нашрлари тўхтатиб қўйилганини маълум қилган.

Прокуратура органлари айни дамда плагиатлик содир бўлган ёки бўлмаганини ўрганмоқда.

Прокуратура сўрови билан китобларни солиштириб чиққан суд адабиётшунослик экспертизаси унинг кўчирилганини таъкидламоқда. 5 кишидан иборат экспертлар икки китобни солиштириб чиққан ва бетма-бет, бобма-боб айнан кўчирилгани ҳақида хулоса берган.

"2018 йили Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёт-матбаа бирлашмасида чоп этилган "Аёлни эъзозлаган дин" номли диний оммабоп китоб плагиат бўлиб, Юсупова Нигора Жалолиддин қизи қаламига мансуб, 2006 йили Тошкент ислом университети "Академия" ноширлик марказида чоп этилган "Исломда аёл ҳуқуқлари" номли илмий-диний мазмундаги монографиядан кўчирилган", – дейилади хулосада.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мактубда китоб кўчирилмаганини айтган бўлса-да, Би-би-си билан суҳбатда идора раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур китоб 31 фоиз кўчирилганини тасдиқлади.

Би-би-си Абдулазиз Мансурдан кўчирмакашликда айбланаётган имомнинг Фарғона вилоятига бошчилик қилиши мусулмонлар идораси обрўсига қанчалик тўғри келиши ҳақида сўради.

"Мен буни жуда катта жиноят деб билмайман. Салим қори вилоятда шунақанги ислоҳот ишларини олиб бораяптики, шунақа ғайратли, чарчамайдиган йигит у. Битта ёзган китобини битта жойдан кўчирди, битта жойдан эмас, ҳар жойдан кўчириб олади-ку китоб ёзганда. Ҳаммасини ўзининг ичидан чиқармайди", – дейди Абдулазиз Мансур.

Би-би-си Фарғона вилояти имом-хатиби Салимжон Қодиров билан боғланишга бир неча маротаба ҳаракат қилди. Бироқ ўзини Салимжон Қодировнинг ҳайдовчисиман деб таништирган шахс бизнинг Би-би-сидан эканимизни билгач, Қодировнинг йўқлигини айтди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 91
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 164
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 463
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 63
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 65
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 329
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар