«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 13:04
ЎЗO‘Z

Халқдан уялмайдиган раҳбарлар бор экан, душманнинг кераги йўқ

06 мая, 08:20 4 576 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқдан уялмайдиган раҳбарлар бор экан, душманнинг кераги йўқ Фото: «Google.com»
...Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи қаватга қадар зинадан чиқишга мажбур. Агар ҳушидан кетиб қолиш хавфи бўлса, лифтдан фойдаланиши мумкин, йўқса...

Шу вилоятнинг молия бошқармасига боринг: бинонинг ҳашаматига оғзингиз очилади. Молия ходимлари бўлмиш ёш-ёш йигитчалар учинчи қаватга ҳам Германиядан келтирилган антиқа лифтда кўтарилишади (бу лифтдан фойдаланиш учун оғир аҳволда бўлиш ёки ҳушдан кетиш шарт эмас).

Савол туғилади: шу ҳашаматлар учун ана ўша - лифт етишмагани учун бешинчи қаватга қадар қўлтиқтаёқда чиқишга мажбур бўлаётган халқ вакиллари тўлаган солиқлардан фойдаланилганми? Табиийки, фойдаланилган. Бу – адолатсизликнинг энг хунук кўриниши эмасми?

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас. Битта кўзини ёғ босган, халқдан узоқ амалдор юртга зарар келтириш бўйича четдан келадиган мингта ёвнинг ўрнини боса олади.

Эслатма: Мабодо ўша вилоят қайси эканини била олмаётган бўлсангиз, ўз ҳудудингиз касалхонасига боринг. Лифт йўқми, демак бу гап ўша вилоятга тегишли.


Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 15
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 242
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 347
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 256
  • Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигит қўлга олинди 17 апр, 15:38 63
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 0
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 0
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 1
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 62
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 21
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 259
  • Бўлимлар