«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:25
ЎЗO‘Z

Адлия органларида аттестация: 10 нафар ходим лавозимига нолойиқ деб топилди

04 мая, 07:13 3 420 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия органларида аттестация: 10 нафар ходим лавозимига нолойиқ деб топилди Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Адлия вазирлиги тизимида ходимларни аттестациядан ўтказишда илк маротаба жамоатчилик назоратини назарда тутувчи мутлақо янги механизм жорий этилди.

Мазкур жараёнда фуқаролик жамияти институти вакиллари бевосита иштирок этди ҳамда ушбу жараённи кенг жамоатчилик томонидан онлайн кузатиб бориш имконияти таъминланди.

Хусусан, вазирлик матбуот хизматига кўра, ҳудудий адлия органларида ходимларнинг аттестацияси жараёнининг шаффофлиги ва холиялигини таъминлаш мақсадида интернет тармоғи орқали вазирлик расмий веб-сайти minjust.uz орқали тўлиқ онлайн тарзда транслация қилинди.

Аттестация жараёни хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи, маҳалла фуқоралар йиғини ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг вакиллари иштироки остида адолатли ўтказилиши таъминланди.

Очиқлик, шаффофлик ва адолатли тарзда ўтган ушбу тадбирда адлия органлари ходимларининг 60 нафари аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 33 нафари эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилди,
17 нафарига 6 ой синов муддати берилди, 10 нафари эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилиб, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Давлат органига юкланган вазифалар ўз вақтида энг муҳими сифатли бажарилиши учун энг муносиб кадрлар ишлаши зарур.

Адлия вазирлиги томонидан «Очиқ адлия» (Open Justice) дастури доирасида ходимларнинг аттестациядан ўтиш жараёнида шаффофликни тўлиқ таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот бериб борилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар