«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:48
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон олтин заҳиралари кўлами бўйича дунёда нечанчи ўринни эгаллади?

03 мая, 19:47 16 097 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон олтин заҳиралари кўлами бўйича дунёда нечанчи ўринни эгаллади? Дунёдаги марказий банклар 2019 йилнинг биринчи чорагида охирги олти йил ичидаги рекорд миқдорда олтин сотиб олди - 145,5 тонна. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 68 фоизга кўп, дейилади World Gold Council ҳисоботида.

Асосий харидор Россия Марказий банки бўлиб, у 55,3 тонна олтин сотиб олди ҳамда захираларни 2168,3 тоннага етказди.

Мамлакатлар даражасида сотув ҳажми 11,3 тоннани ташкил этди. Ҳисоботда қайд этилишича, бу сўнгги вақтда сотувларнинг энг юқори даражасидир. Сотувчига, асосан, учта марказий банк айланди - Ўзбекистон, Мўғулистон ва Тожикистон.

World Gold Council’га ўз захиралари ҳақида маълумот беришни март ойида бошланган Ўзбекистон 6,2 тонна сотди. Мўғулистоннинг захиралари 3,4 тонна олтинга, Тожикистонда 1 тоннага камайди.

2019 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистон захиралардаги олтин кўлами бўйича дунёда 16-ўринни эгаллаб турибди - 348,4 тонна. Бу мамлакат олтин-валюта захиралари тузилмасида 53%ни ташкил этади. Мамлакатга яқин ўринлардан Қозоғистон (15-ўрин, 361,7 тонна, 56%) ва Саудия Арабистони (17-ўрин, 323,1 тонна, 3%) жой олди.

Захиралар бўйича биринчи ўринда АҚШ - 8 133,5 тонна, иккинчи ўрин Германияда (3 369,7 тонна), учинчи - Халқаро валюта жамғармаси (2 814 тонна).




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар