«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:12
ЎЗO‘Z

Нима учун бойлар Россияни ёппасига тарк этаяпти?

03 мая, 08:20 4 774 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун бойлар Россияни ёппасига тарк этаяпти? Ўтган 2018 йил давомида Россияни 7 минг нафар миллионер тарк этган. Миллионерларни мамлакатни тарк этишлари масаласида фақат Хитойгина Россиядан олдинда. Аммо, Хитойда аҳолининг ҳам, шунга ҳамоҳанг миллионерларнинг ҳам кўплигини инобатга олсак Россияда аҳвол ёмонроқ эканини кўрамиз.

Global Wealth, Migration Review консалтинг компанияси New World Wealth тадқиқотларига кўра, россиялик миллионерларнинг аксарияти ўзига доимий яшаш жойи учун Австралия, АҚШ ва Канадани танламоқда. Бу ҳақда "zarnews.uz" ёзмоқда.

Миллионерлар кўчиб кетиши бўйича Россия Хитойдан кейин 2-ўринда бормоқда. Ўтган йил Хитойдан 15 минг нафар миллионер дунёнинг бошқа давлатларига кўчиб кетган бўлса, Россиядан кўчиб кетган миллионерлар сони 7 мингтани ташкил этди. 3-ўринда Ҳиндистон - бу давлатдан 5 минг миллионер кўчиб кетган. 4-ўринда эса Туркия- бу давлатдан 4 минг нафар миллионер бошқа давлатларга кўчиб кетган.

Россиялик миллионерларнинг сони 2017 йил июль ойидан 2018 йилнинг бошигача 40 минг нафарга ўсди ва миллионерларнинг умумий сони 172 мингтага етди. Шунга кўра, россияликларнинг 10 фоизидан сал ошиқроғини ташкил этадиган шахслар қўлида мамлакат умумий бойлигининг 82 фоизи жамланган.

Миллионерлар сонининг кўплиги бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда туради. Бу мамлакатда 5.285.000 нафар миллионер бор. 2-ўринда Япония, бу мамлакатда 3.162.000 нафар миллионер бор. 3-ўринда Германия, бу мамлакатда 1.365.000 нафар миллионер бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 173
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар