«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:11
ЎЗO‘Z

Погба «Реал» билан келишиб олди, у Мадридда Рамосдан кўпроқ маош олади

27 апр, 20:28 2 564 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Погба «Реал» билан келишиб олди, у Мадридда Рамосдан кўпроқ маош олади «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба фаолиятини «Реал»да давом эттиришга яқин.

Kun.uz нашрининг ёзишича, 26 ёшли хавбек «қаймоқранглилар» билан имзоланажак битим шартларини келишиб олган. Унга кўра, Поль Мадридда йилига 12 млн евро маош олади. Бу – унинг Манчестердаги маошидан 2 млн еврога кўпроқ.

Бундан аввал Погбанинг айнан молиявий талаблари унинг трансферига тўсиқ бўлаётгани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, «қизил иблислар» ҳужумчи Алексис Санчесга айнан шунча – йилига 12 млн евро тўлашади, «Реал» эса энг кўп маош олувчи футболчиси Гарет Бэйлга 15 млн евро иш ҳақи белгилаган. «Қироллик клуби» сардори Серхио Рамос эса йилига 11,8 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инглиз нашрларида Погбанинг агенти Мино Райола «Манчестер Юнайтед» вакиллари билан белгиланган учрашувни бекор қилгани ёзилган эди. Мазкур учрашувда футболчи билан шартномани узайтириш масаласи муҳокама қилиниши керак эди.

Таъкидланишича, Манчестерга келганидан буён клубнинг муваффақият қозона олмаётганидан Погбанинг хафсаласи пир бўлган. У фаолиятини «Реал»да давом эттиришни истаётганини раҳбариятга маълум қилиб улгурган.

Кеча эса франциялик юлдуз манкунианликлар билан ёзги мавсумолди саёҳатига бориш учун талаб қилинадиган Хитой визасини расмийлаштиришни истамагани маълум бўлганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар