«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:45
ЎЗO‘Z

Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди

26 апр, 15:52 3 201 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлигидаги ҳаваскорлар бокси бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари якунланди.

+91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Конкабаевга қарши жанг қилиб, рақибини очколар ҳисобига мағлуб этди ва иккинчи бор Осиё чемпионига айланди.

Баҳодир Жалолов финалга қадар хитойлик Ҳаипенг Му ва суриялик Муҳаммад Мулайес тўсиғидан осонлик билан ўтганди.

Жалоловнинг медали Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг турнирдаги тўртинчи олтин медали бўлди. Бунгача Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) ва Бобо Усмон Ботуров (-69 кг) олтин медалларга эга чиққан, Шукуржон Раҳимов (-60 кг) бронза, Санжар Турсунов (-91 кг) кумуш медал билан кифояланганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан Осиё чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси 5 финалдан 4 тасида ғалаба қозонди:
49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Дипак (Ҳиндистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Кавиндер Сингх (Ҳиндистон)
-69 кг: Бобо-Усмон Батуров – Севонретс Оказава (Япония)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хюнг Кю Ким (Ж.Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон).

Шунингдек, аёллар терма жамоаси ҳам 3та бронза медалга эгалик қилишди.
Мусобақада совриндор бўлган боксчилар:

Олтин медаль эгалари:
Нодирбек Мирзаҳмедов (-49 кг
Миразизбек Мирзаҳалилов (-52 кг)
Бобо-Усмон Батуров (-69 кг)
Баҳодир Жалолов (+91 кг)

Кумуш медаль эгаси:
Санжар Турсунов (-91 кг)

Бронза медали эгалари:
Шукуржон Раҳимов (-60 кг)
Шаҳноза Юнусова (-69 кг)
Ёдгорой Мирзаева (-57 кг)
Мафтуна Мелиева (-64 кг)

Ўзбекистон 2007 йили Тошкентда ўтган қитъа биринчилигида ҳам яққол устунлик (9та олтин ва 1та кумуш) тенгсиз бўлганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 0
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 1
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 045
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар