«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:45
ЎЗO‘Z

Аҳолига ижтимоий ёрдам бериш автоматлаштирилади

24 апр, 11:10 3 212 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Аҳолига ижтимоий ёрдам бериш автоматлаштирилади Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2019 йилдаги 308-қарори билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.

Давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси унинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланадиган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими жорий этилмоқда. Унинг ёрдамида аҳолига ёрдам бериш тартиб-таомиллари автоматлаштирилади ва ижтимоий хизматлар олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Бундан ташқари, тизим қуйидагиларни назарда тутади:
• аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;
• оилаларнинг эҳтиёжмандлиги даражасини ва ариза берувчиларнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида баҳолаш;
• манфаатдор ташкилотларга Тизимдан зарур ахборотни бериш.

Тизимга тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларига онлайн-кириш тақдим этилади. Шу ернинг ўзида идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар кўрсатилган.

Маълумотлар базалари мавжуд бўлмаган давлат органлари уларни шу йил охиригача шакллантирадилар. Бу вақтга қадар Тизим Идоралараро интеграция платформаси орқали сўровга мувофиқ улардан ахборот олади.

Тизим босқичма-босқич 2019-2020 йилларда тасдиқланган Чора-тадбирлар режасига асосан жорий этилади.
Янги Тизимни синаш Сирдарё вилоятида бошланади.

Шу йилнинг 1 октябридан Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига автоматлаштирилган тарзда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича пилот лойиҳаси ишга туширилади. Бунинг учун 2019 йил 1 октябрдан амалга киритиладиган вақтинчалик низом тасдиқланди. Бунда мазкур санагача тайинланган ижтимоий нафақаларни тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги Низомга асосан амалга оширилади. Пенсия жамғармасига уни амалга ошириш даврига берилган Меҳнат вазирлиги инспекторлари (12 шт. бирлиги) пилот лойиҳасининг мониторинги билан шуғулланади.

Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам олиш учун вилоят аҳолиси қуйидаги усуллардан бири орқали ариза беришлари керак:

• “Ягона реестр” АТнинг расмий веб-сайтида электрон аризани тўлдириш (оила нафақа олишни хоҳлайдиган ойдан олдинги ойнинг 25-кунидан кечикмай);
• яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўзи келиб тасдиқланган ёзма аризани тўлдириш (олдинги ойнинг 20-кунидан кечикмай).

Ариза шаклига қуйидаги маълумотлар киритилади:
• ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи манзили (прописка жойи бўйича);
• оиланинг 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги аъзоларининг паспорти серияси ва рақами, 16 ёшгача болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси рақами;
• оиланинг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар.

Ҳужжат 15.04.2019 йилдан кучга кирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 1
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 1
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 1
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар