«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

Гаджетларнинг болалар учун хавфи юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари

24 апр, 09:42 2 850 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гаджетларнинг болалар учун хавфи юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари Гаджетларнинг кичик болалар ва ўсмирлар учун салбий таъсири шу даражада батафсил ҳужжатлаштирилганки, технологиялардан воз кечиш тарбиянинг асосий мақсадларидан бирига айланиб улгурди. Бироқ янги тадқиқот электрон қурилмалар экрани олдида ўтказилган вақт боланинг руҳий саломатлигига таъсир қилиши борасидаги масалани илгари сурмоқда. Яна бир тадқиқотга кўра, болага гаджетлардан фойдаланишни ман этиш аслида ёқимсиз оқибатларга эга бўлиши мумкин.

Ўсмирлар ижтимоий тармоқлар ва видеоўйинларга кўп вақт сарфлашлари борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Америка педиатрия академияси ҳисоб-китобларига кўра, бола электрон қурилмаларга кунига ўртача етти соат сарфлайди. Болаларнинг ўзи вазият назоратдан чиқиб кетганини тан олишмоқда: 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларнинг 54 фоизи телефон олдида кўп вақт сарфлашини ва 52 фоизи бу вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилганини айтишган.


Гаджетларга тобелик жамиятда кенг тарқалди. Ўтган йили ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳатто қишлоқларда яшайдиган мактаб ўқувчилари ҳам вақтларини очиқ ҳаводагига қараганда телефон билан кўпроқ ўтказишади. Америка педиатрия академияси 18 ойдан кичик бўлган болаларга телефон бермаслик, 18 ойдан 24 ойгача ёшдаги болаларга мульфильм томоша қилиш вақтини чеклаш, икки ёшдан беш ёшгача болаларга электроникадан кунига бир соат фойдаланишга рухсат беришни тавсия этишмоқда. Бироқ бу ишлайдиган ота-оналар учун уйда смартфон, планшет ёки телевизор умуман бўлмаслиги кераклигини англатади.

Соғлиққа таъсири қандай?
Кўп вақтни экран олдида ўтказиш руҳий ва жисмоний саломатлик учун келтирадиган хатарлар билан боғлашмоқда.

Мазкур тадқиқотлар асосга эга бўлса-да, бу ерда сабаб-оқибатнинг алоқаси йўқлигини ёдда тутиш муҳим: эҳтимол депрессия ёки хавотирга мойил бўлган болалар видеоўйинларга боғланиб қолишар. Бундан ташқари, кўплаб олимлар болаларнинг ўзлари томонидан ҳикоя қилинган маълумотларга асосланади.

“Гаджетлар ёнида ўтказилган вақт ўсмирлар фаровонлигини ёмонлаштириши борасидаги аниқ исботлар кам ва кўпчилик натижалар бир мамлакатда ўтказилган тадқиқотларга асосланади, улар асосида эса аниқ бўлмаган, бироқ болаларнинг машҳур кўрсаткичлари ётади”, - дейди Psychological Science журналидаги тадқиқотчилар.

Мазкур олимлар тадқиқотларида АҚШ, Буюк Британия ва Ирландиядаги 5363 нафар ўсмир иштирок этган бўлиб, уларнинг иши гаджетлар руҳий саломатлик ва болалар фаровонлигига кам таъсир қилишини кўрсатган.

Умуман олганда, тадқиқотчилар нафақат иштирокчиларнинг ўзи, балки уларнинг ота-оналари томонидан берилган маълумотларни ҳам ҳисобга олишган.

Бу ҳолатда саволимизга жавоб топдикми? Албатта, йўқ. Бироқ бу болага электроникадан фойдаланишни ман этиш ҳақида хавотирга тушадиган ҳар бир ота-онанинг фикр юритиши учун баҳона бўла олади.

Яна бир тадқиқот болани телефон ўйнаш имконияти билан мукофотлаш ёки жазолаш қарорининг тўғрилигини шубҳа остига олади. Унда 18 ойдан 5 ёшгача бўлган 62 нафар боланинг ота-онаси иштирок этган. Улардан боланинг гаджетлар билан ўтказган вақтини қандай назорат қилишлари сўралган. Уларнинг фарзандлари иш кунлари 1,5 соат, дам олиш кунлари эса икки соатга яқин вақтни экран олдида ўтказади. Яхши хулқи учун компьютер олдида ўтиришга рухсат олган болалар дам олиш кунлари бошқаларга қараганда интернетда 20 дақиқага кўпроқ вақт ўтказишган.
“Бу худди болаларни ширинлик билан мукофотлаш керак эмаслигига ўхшаб кетади, чунки у тобеликни чақириши мумкин”, - дейди оила муносабатлари ва амалий овқатланиш профессори Жесс Хайнс.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, хатарларга қарамай, гаджетлар биз билан узоқ вақт давомида бирга бўлади. Ёшлар ҳаётини қандай қилиб уларга интеграция қилишни тушуниш улардан фойдаланишни чеклаш каби муҳим. Шимолий Каролина штати университети тадқиқотчиси, қишлоқ болалари тадқиқотини бошқарган Линкольн Ларсон бу борада шундай дейди:

“Вақтни ортга қайтара олмаймиз. Гап табиат ва технологияни интеграция қилиш усулини топишда. Болаларнинг электроникага муҳаббатини ҳисобга олиб, табиатдаги ҳордиқни унутмасликка ёрдам берадиган дастурларни ишлаб чиқа оламизми?”.

Ёки бор-йўғи камроқ хавотирга тушиш керакдир. Болалар биз ўйлаганчалик хатар остида эмас, кўп ҳолларда биздан ўрнак олишади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар