«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:30
ЎЗO‘Z

Порошенко ва Зеленский Украина халқи олдида тиз чўкди (видео)

20 апр, 09:09 3 296 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Порошенко ва Зеленский Украина халқи олдида тиз чўкди (видео) Украина пойтахти Киевдаги “Олимпийский” стадионида Украина президенти лавозимига номзодлар Пётр Порошенко ва Владимир Зеленский ўртасида дебатлар бўлиб ўтди. Дебатларни трибуналардан 22 минг киши кузатган.

Сиёсатчилар дебатлар давомида Донбассдаги қуролли ихтилоф ҳақида гапирар эканлар, саҳнада тиз чўкдилар.

Зеленский Майдан вақтида уруш тугаши учун Россия президенти Владимир Путин олдида тиз чўкишга тайёр бўлганини эслаб ўтган. “Мен ўз ўғлини йўқотган ҳар бир она, ўз эрини йўқотган ҳар бир аёл олдида тиз чўкишга тайёрман. Мен бунга тайёрман ва ҳозир буни қиламан. Сиз ҳам буни қилинг”, деб айтган Зеленский Порошенкога юзланиб.

Шундан кейин Зеленский тиз чўккан. Порошенко ҳам унинг ортидан буни қайтарган, бироқ буни томошабинларга орқасини ўгирган ва уни саҳнада қўллаб-қувватлаётган Донбассдаги жангчиларга юзланиб бажарган. “Кўрдингизми, қанчалик осон”, деб киноя қилиб қўйган Зеленский. У, шунингдек, Донбассдаги урушни тўхтатиш учун барча ишни қилишини айтган.

Порошенко рақибининг “Мамлакатни 5 йил шундай бошқарганингиз учун уялмайсизми?” деган саволига “Жавоб – йўқ, Мен Украина ва 5 йил билан фахрланаман”, деб жавоб қилган.

Амалдаги президент Украина халқининг ҳар қандай танловини қабул қилишини айтган.

“Қадрли украин халқи, шуни таъкидлай оламанки, мен украин халқининг 21 апрелдаги ҳар қандай танловини қабул қиламан ва 22 апрелда ҳаёт давом этаверади ҳамда 22 апрелда давлатни ҳимоя қилиш учун бирлашишимиз лозим. Асосийси – давлатни йўқотмаслик”, деб айтган Порошенко.

Украинада президент сайловларининг 2-босқичи 21 апрелда бўлиб ўтади. 18 апрелда эълон қилинган охирги рейтингларга кўра, кимга овоз беришни ўзи учун ҳал қилган сайловчиларнинг 70 фоизи Зеленскийга, 27 фоизи Порошенкога овоз беришга тайёр.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 70
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 391
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 117
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар