«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:11
ЎЗO‘Z

Энди беш йилгача иш стажини сотиб олиш имкони берилиши мумкин

18 апр, 19:56 4 993 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди беш йилгача иш стажини сотиб олиш имкони берилиши мумкин Ўзбекистонда иш стажини сотиб олиш имкони тақдим этилиши кутилмоқда, чеклов муддати - 5 йилгача. Kun.uz нашри 18 апрель куни “Пенсия тизими ислоҳоти ва хорижий давлатлар тажрибаси” халқаро даражадаги конференцияси доирасида Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсуновдан янги Концепция бўйича олинган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

“Янги Концепцияда шундай таклиф билдирилганки, унга кўра, 5 йилгача бўлган иш стажини сотиб олиш имкони бўлади. Масалан, бизда ҳозир талаб қилинадиган иш стажи аёллар учун – 20 йил, эркаклар учун – 25 йил. Айтайлик, қайсидир сабабларга кўра, иш стажи эркакларда 22 ёки 23 йил бўлиши мумкин, бу эса тўлиқ пенсия олиш имкони йўқ дегани. Бундай ҳолатларда етишмайдиган 2 ёки 3 йил иш стажини маълум бир миқдордаги Пенсия жамғармасига бадални тўлаб, сотиб олиш имкониятини ҳам бериш кўзда тутилган. Шунда фуқаро тўлиқ пенсия олиш имконига эга бўлади”, - дейди Ёрқин Турсунов.

Янги Концепцияга кўра, аёллар фарзанд тарбияси билан банд бўлган даврда ҳам иш стажига эга бўлиши мумкин: агар аёл киши фарзанд парвариши билан банд бўлиб, ишлашга имконияти бўлмаса, унинг турмуш ўртоғи пенсия жамғармасига маълум бир миқдордаги бадални тўлаб бориб, аёли учун ҳам иш стажини ҳисоблатиши мумкин.

Яна бир имкониятлардан бири аёллар учун муҳим - уларнинг стажи 20 йилдан ошгандан кейин ҳар йили учун яна 1 фоиздан қўшиб берилади.

Таъкидлаш жоизки, 18-20 апрель кунлари Тошкентда Халқаро пенсия ва ижтимоий фондлар ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан ташкил этилган “Пенсия тизими ислоҳоти ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Бу Ўзбекистонда ўтказилаётган биринчи шундай тадбир ҳисобланади. Унда Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон мамлакатларининг пенсия ва ижтимоий фондлари раҳбарлари иштирок этишмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар