«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:49
ЎЗO‘Z

Гвардиола жамоаси аутда: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 4:3 (видео)

18 апр, 08:53 2 931 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гвардиола жамоаси аутда: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 4:3 (видео) Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Этихад Стэдиум"да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ голлар-шоуси бошланиб кетди. 4-дақиқада Кевин Де Брюйнедан узатма қабул қилиб олган Рахим Стерлинг жарима майдонига кириб келди ва чиройли зарба билан ҳисобни очди.

Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб Сон Ҳин Мин мувозанатни тиклади, Эмерик Лапорт тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, бу хатони кореялик футболчи кечириб ўтирмади. Орадан яна уч дақиқа ўтиб, яъни 10-дақиқада мезбонлар марказда тўпни йўқотишди, натижада юзага келган қарши ҳужумни Сон чиройли гол билан якунлади.

"Шаҳарликлар" бу голларга бир дақиқа ўтибоқ жавоб қайтаришди, Серхио Агуэродан узатма қабул қилиб олган Бернарду Силва дарвоза томон зарба берди, тўп ҳимоячи ва посбонга тегиб дарвозадан жой олди.

21-дақиқада манкунианлар учинчи тўпни ҳам киритишди, де Брюйне ўнг қанотдан жарима майдони томон ерлатиб узатма берди, уни ўткир бурчакда турган Стерлинг гол билан якунлади.

Иккинчи бўлимни мезбонлар қатор ҳужумлар билан бошлашди, кетма-кет уринишлар 59-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Яна де Брюйне ажойиб ҳаракатлари билан ҳимоячиларни ортда қолдирди ва Агуэрони қулай имкониятга чиқарди. Аргентиналик футболчи ўз имкониятини кўкка совурмади.

Мезбонлар ўзлари учун керакли бўлган ҳисобга эришгач ўйин темпини бироз пасайтиришди ва бунинг учун жазоланишди. 73-дақиқада Фернандо Льоренте бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда майдон эгалари ҳарчанд уринишмасин бошқа тўп кирита олишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Стерлинг бешинчи голни урганди, бироқ видеотакрорлардан сўнг офсайд борлиги маълум бўлди.

Шу тариқа, “Тоттенхэм” сафарда урилган гол ҳисобига ярим финалга йўл олди. “Ман Сити” эса бу сафар ҳам мусобақадаги юришини эрта якунлади.

Чемпионлар лигаси
Чорак финал, жавоб баҳси
Манчестер Сити Англия – Тоттенхэм Англия 4:3 (2:2, 2:1)
Голлар:
1:0 – 4 Стерлинг, 1:1 – 7 Сон Ҳин Мин, 1:2 – 10 Сон Ҳин Мин, 2:2 – 11 Бернарду Силва, 3:2 – 21 Стерлинг, 4:2 – 59 Агуэро, 4:3 – 73 Льоренте.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Менди (Сане, 84), Уокер, Лапорт, Сильва (Фернандиньо, 63), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Лукас Моура (Дэвис, 82), Сиссоко (Льоренте, 41), Алли, Сон Ҳин Мин.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (41), Сон Ҳин Мин (48), Роуз (54), Ваньяма (77).
Илк ўйин – 0:1




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 393
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар