«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:09
ЎЗO‘Z

1 июлгача совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари хатловдан ўтказилади

17 апр, 23:17 3 689 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 июлгача совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари хатловдан ўтказилади Ҳукуматнинг 13 апрелдаги 309-сонли қарори билан Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Унда сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни белгилашда истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар таннархини бутунлай қоплаш назарда тутилади. Шунингдек, сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантириш харажатлари ҳам ҳисобга олинади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилнинг 1 июлигача барча истеъмолчиларнинг совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари (счётчик) хатловдан ўтказилади.

2019 йил 1 августгача Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш дастури ишлаб чиқилади.
Ҳокимлар 2019 йил 1 июлгача аҳолининг ичимлик сувни истеъмол қилиш нормативларини қайта кўриб чиқиши лозим.

Низомга мувофиқ, сув таъминоти ва канализация ташкилотлари уй-жой коммунал хизмат кўсатиш органлари билан сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Молия вазирлигига (молия органлари) мурожаат қилади.

Тарифлар Молия вазирлиги томонидан тегишли органлар тақдим қилган маълумотлар асосида декларация қилинади (тасдиқланади).
Тарифларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор у кучга киришидан 15 кун олдин эълон қилиниши лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар