«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:40
ЎЗO‘Z

Шомуродов ўзини Месси ва Озмунга қиёслашларига муносабат билдирди (видео)

17 апр, 16:41 3 688 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шомуродов ўзини Месси ва Озмунга қиёслашларига муносабат билдирди (видео) «Ростов» ҳужумчиси, якшанба куни «Спартак» билан ўйинда (2:1) ғалаба голини урган Элдор Шомуродов «Спорт Экспресс» мухбири саволларига жавоб қайтарди.

– Душанбада Ростов-Доннинг ҳақиқий қаҳрамонидек уйғондингизми?
– Бундай демаган бўлардим. «Спартак» устидан ғозонилган ғалабани унутиб, кейинги ўйин ҳақида ўйлаш керак.

– Москваликлар биринчи навбатда ниманинг ҳисобига мағлуб этилди?
– Иккита омилни айтган бўлардим: интизомли ўйин ва астойдил борини бериб ўйнаш ҳисобига. Йигитлар ўйин учун режани бажаришди. Ва, албатта, мухлисларнинг қойилмақом қўллаб-қувватлашлари. Уларга гап бўлиши мумкин эмас!

– Гол уришингизни олдиндан сезганмидингиз?
– Очиғини айтсам, ўйиндан олдин менга кўпчилик: «Элдор, сен майдонга тушиб, уни голсиз тарк этмайсан!» деганди. Жамоадошларим ва мухлислар ана шундай фикрда эдилар. Менга нега бунчалар ишонч билдиришаётганини билмайман, лекин якунда улар айтганидай бўлди. (кулади)

– «Спартак» нимаси билан ҳайрон қолдирди? Меҳмонлардан яхшироқ ўйин кутганмидингиз?
– Умуман олганда, рақибнинг ана шундай ўйнашига тайёрлангандик. Тан олиш керак, «қизил-оқлар» етарлича вазиятлар яратишди. Биз шунчаки ўз имкониятларимиздан яхшироқ фойдалана олдик.

– Ўзбекистонда сизни Месси деб аташади. Энди «Ростов»дагилар нима дейишяпти?
– Барибир бу фикрга қўшилмайман. Ўзбек Мессиси деб аташлари афсона холос. Мени ҳеч ким бундай деб чақирмаган.

– Унда нима деб чақиришади?
– Шома ёки Шомик. Ватанимда ҳам, бу ерда ҳам.

– Ўйин тугагандан кейин Валерий Карпин сизга нима деди?
– «Ўзинг хоҳласанг, қўлингдан келади».

– Демак, хоҳламайдиган пайтларингиз ҳам бўларкан-да?
– Йўқ, йўқ! Менда доимо бор имкониятимни ишга солиб ўйнаш хоҳиши бўлади. Шунчаки, мураббий ўз фикрини шунақа ифода этди.

– Ўйиндан кейин «Ростов» мухлислари ижтимоий тармоқларда: «Шомуродов – бизнинг янги Озмун» деб ёза бошлашди...
– Йўқ, мени Сардор билан солиштириш ярамайди. Унга хусуматим бор деб ўйламанг, аксинча, уни ҳурмат қиламан, у – Премьер-лиганинг энг яхши ҳужумчиларидан. Лекин Озмун – бу Озмун, мен эса – менман. Ҳали яна кўпроқ голлар уришим, ўйинимни кучайтиришим керак.

– Озмун ҳозир РПЛда биринчи рақамли ҳужумчими?
– Фақат бир футболчини ажратиб кўрсатишга тайёр эмасман. Ҳа, Сардорнинг ишлари яхши кетяпти. Лекин, масалан, Чалов ҳам бор. Ёки Дзюбани олайлик, у гол урмаса ҳам, «Зенит»га катта фойда келтиради. Курашади, пас беради...
View this post on Instagram

???#alhamdulillah#bestplayers

A post shared by Eldor Shomurodov (@shomurodov.eldor) on


Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг «Ростов» 35 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жамоа 5-ўриндаги, куни кеча ўзи мағлуб этган «Спартак»дан бир очкога ортда қоляпти. Ростовликлар кейинги турни 20 апрель, шанба куни «Оренбург» майдонида ўтказади.

14-рақам эгаси ўзбекистонлик Элдор Шомуродов РПЛнинг бу мавсумидаги 20та турида қатнашиб, иккита гол ва битта самарали пас муаллифи бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 913
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 677
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 069
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар