«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:24
ЎЗO‘Z

Оҳангаронда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда (фото)

16 апр, 17:02 2 814 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оҳангаронда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда (фото) Бугунги кунда Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг кундалик қилаётган ишларидан бири - халқ ташвишларини камайтириш ва ногирон, муҳтож оилалаларга ёрдам бериш назоратини кучайтиришга қаратилган. Жорий йилнинг 15 апрель куни Оҳангарон туманида янги тизим жорий этилди. Сектор раҳбарлари томонидан Президентимизнинг жорий йил 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича вазифалари ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг энг муҳим муаммоларини бартараф этишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 4-сектор ишчи гуруҳи, туман ҳокими, прокурори, ИИБ ва туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари иштирок этдилар. Айтиш керакки, мурожаатлар асосан ер-кадастр, банкдан кредит олиш, ишга кириш, турар жой, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, болалар нафақаси, алиментни ундириш каби масалалардан иборатдир. Аҳоли билан ўтказилган самимий мулоқот жараёнида 62 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 58 таси жойида бартараф этилди. Қолган 4 та мурожаат туман Тиббиёт бирлашмаси, банк ва башқа мутасадди ташкилотларнинг масъул раҳбарларига юклатилди ва ижроси назоратга олинди.

Учрашувда Оҳангарон туманининг “Унгут” МФЙда истиқомат қилувчи Нигора Сайфалиева, “Балхана” МФЙ Бахт кўчаси 75-хонадонда яшовчи Равшаной Боймуродова, ”Оқтепа”МФЙ “Тўти” қишлоғида яшовчи Гулчеҳра Мавлонова каби бир қатор ногиронлиги мавжуд бўлган фуқароларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида аравачалар тақдим этилди.
Мазкур туманнинг “Эйвалик” қўрғони “Шарқ” кўчаси 12-уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро Насиба Файзуллаевага “Олти ариқ” санаториясига ва 2-гуруҳ ногирони бўлган яна бир фуқаро Алишер Усмоновга “Маржон” санаторияларига даволаниб, соғлиқларини тиклаш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, аҳолининг китобга бўлган муҳаббатини янада ошириш мақсадида 100 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари тарқатилганлиги тадбирнинг энг қизиқарли жараёни бўлди ва йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Таъкидлаш керакки, ушбу тадбирларнинг ташкил этилиши, аҳолининг янада яхши яшашлари учун муҳим аҳамият касб этади.
Тошкент вилояти ДСБ матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар