«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:30
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

15 апр, 13:30 3 875 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? Кўксаройда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Марказий Осиё савдо-иқтисодий халқаро марказни ташкил этиш масаласи бўйича идоралараро англашув меморандумини;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Жасур Акромов ҳамда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни;

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳамда Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Нурлан Ермикбаев ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимни ҳамда икки давлат ҳарбий аэродромларида ҳарбий ҳаво кемаларини қабул қилиш, аэродром техник таъминоти ва ҳарбий ҳаво кемаларини қўриқлаш тўғрисида идоралараро битимни;

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кутбиев ҳамда Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазири Бердибек Сафарбаев меҳнаткаш мигрантларнинг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни;

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимни, даромадларга ва мулкка икки ёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисида битим доирасида резидентликни тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида битимни ҳамда икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини;

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Республикаси президенти Қасим Жомарт-Тўқаев давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини имзолади.
Кўксарой. Ўзбекистон ва Қозоғистон музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими

Кўксарой. Ўзбекистон ва Қозоғистон музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими

Опубликовано Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Понедельник, 15 апреля 2019 г.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 147
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 114
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар