«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 03:33
ЎЗO‘Z

Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда техник кўрик бекор бўлиши мумкин

15 апр, 09:13 6 947 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда техник кўрик бекор бўлиши мумкин Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги авторақамлар беришнинг мутлақо соддалаштирилган ва коррупциясиз механизмини таклиф қилмоқда, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси — regulation.uz сайтига автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини белгилаб берувчи ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва авторақам бериш хизмати тажриба тариқасида 2019 йил 1 майдан бошлаб, Тошкент шаҳрида Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Бунда, марказлар орқали қуйидаги тоифадаги автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилиши режалаштирилмоқда:

– Ўзбекистонда ишлаб чиқилган ва хориждан келтирилган янги автомототранспорт воситалари;

– нотариал олди-сотди шартномаси асосида мулкдори ўзгарган иккиламчи автотранспорт воситалари.

Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун фуқаролардан фақатгина паспорт ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжати (автосалонлардан бериладиган ҳисоб-маълумотнома, божхона декларацияси ёки олди-сотди шартномаларидан бири) тақдим этилади холос.

Хизмат кўрсатиш вақти — бир соат.

«Лойиҳа аҳолини қийнаётган асосий икки муаммо — бюрократия ва коррупцияни истисно этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир», — дейилади Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабарида.

Агентликнинг таклифига кўра, эндиликда автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда автотранспорт воситаларини кўздан кечириш, техник кўрикдан ўтказиш талаб этилмайди.

Кўрикдан ўтказмасдан, яъни, автотранспорт воситасининг двигатели, шасси рақамларини кўриб солиштирмасдан туриб автотранспорт мулкдорини белгилашнинг хавфлилик даражаси баланд эмасми деган савол туғилиши табиий.

Жавоб битта – бунда ҳеч қандай хавф йўқ. Сабаби, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган автотранспорт воситаси сотиб олинганда, автосалонлар мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжатларини (счёт-справкаларни) шундоқ ҳам автомототранспорт воситаларининг тури, маркаси, модели, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамларини солиштирган ҳолда беради.

Шундай экан, буни яна қайта техник ёки бошқа кўрикдан ўтказишга эҳтиёж мавжуд эмас.

Худди шундай, хориждан келтирилган янги автотранспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар (декларация ҳужжатлари) ҳам божхона органлари томонидан электрон тизимга киритиб борилади, уларни тизим орқали текшириш имконияти яратилган.

Шунга кўра, эндиликда Давлат хизматлари марказлари автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда махсус электрон тизим орқали автосалонлар томонидан берилган счёт–справкалар ҳамда божхона органлари томонидан берилган божхона декларацияси маълумотларига асосланган ҳолда автотранспорт воситасини кўздан кечирмасдан рўйхатдан ўтказади.

Соддароқ ифодалайдиган бўлсак, фуқаролар автомашинасини рўйхатдан ўтказиш ва авторақам олиш учун Марказларга автотранспорт воситаси билан келиши ҳам шарт эмас.

Иккиламчи бозордаги автотранспортлар-чи?
Уларни ҳам қайта расмийлаштиришда – техник ёки бошқа тарздаги кўриклардан ўтказиш талаб этилмайди.

Сабаби – эски автотранспортлар нотариуслар томонидан бошқа шахс номига олди-сотди шартномалари асосида ўтказилгунга қадар шундоқ ҳам ички ишлар органлари томонидан агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади.

Нотариус ички ишлар органининг ушбу маълумотномасига асосланган ҳолда олди-сотди шартномаларини тасдиқлайди.

Шундай экан, олди-сотди қилинган автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда уни яна қайта кўрикдан ўтказишга эҳтиёж мавжуд эмас.

Яъни, Давлат хизматлари марказлари иккиламчи бозордаги автотранспортни – нотариал шартномани электрон тизимдан текширган ҳолда ҳеч қандай кўрикдан ўтказмасдан амалга оширади.

Авторақамлар – коррупциясиз!
Агентлик маълумотида яна бир жиҳатга эътибор қаратилган. Қайд этилишича, эндиликда авторақамлар коррупциянинг олдини олиш мақсадида махсус электрон тизим орқали инсон омилининг аралашувисиз тўлиқ автоматик тарзда танлаш орқали тақдим этилади.

Ҳар бир рўйхатдан ўтказилган рақамлар марказ биносидаги йирик интерактив экранда очиқ кўринишда акс эттирилади ва реал вақт режимида янгиланиб борилади.

Худди шунингдек, аукцион орқали бериладиган авторақамлар тоифасига кирмайдиган айрим харидоргир рақамларни (жумладан, «кўзгу» шаклидаги, масалан 212, 343, 717 ва ҳоказо) орттирилган ставкада тақдим этиш назарда тутилмоқда.

Эътиборли жиҳати, бунда ҳам коррупцион хавфни нол даражагача камайтириш мақсадида ушбу тоифадаги рақамлар ҳам қўшимча тўлов эвазига автоматик тарзда электрон тизим орқали танлаш йўли билан амалга оширилади.

Яъни, фуқаро харидоргир рақам учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдоридаги қўшимча тўлов амалга оширса, унга 1X1 – 9Х9 тоифадаги кўзгусимон рақамлардан (жами 72 та) бири инсон омилининг аралашувисиз электрон тизим орқали танлаб берилади.

Давлат хизматлари агентлиги фуқароларни ушбу лойиҳа муҳокамасига ўз таклиф-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишга чорламоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 355
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 196
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 531
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 643
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 367
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 261
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 58
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 52
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар