«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:56
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбиларни сотиш тартибига доир ҳукумат қарори чиқади

12 апр, 13:43 3 686 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбиларни сотиш тартибига доир ҳукумат қарори чиқади «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисида» ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжат лоийҳасида айтилишича, Марказий банк томонидан аҳолининг инвестицион ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш мақсадида турли ўлчамлардаги ёмбилар муомалага чиқарилади. Ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари орқали амалга оширилади.

«Ёмбилар сотуви жисмоний шахсларга нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида, юридик шахсларга тўловни пул маблағлари ўтказилиши йўли билан амалга оширилади», — дейилган лойиҳада.

Ёмбиларнинг сотув нархи ҳар куни, миллий валютада, қимматбаҳо металлнинг Марказий банк томонидан белгиланадиган 1 грамм нархи ва Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган маржага асосан белгиланади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ёмбиларни қайтариб харид қилиб олиш банк шохобчалари орқали амалга оширилади.

Қайтариб харид қилиб олишда, қадоғи бузилган ёки шубҳали ҳолатдаги ёмбилар, банк шохобчалари томонидан уларни Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига техник экспертизадан ўтказиш учун юборишга асос бўлади.

«Ёмбиларнинг асиллик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган техник экспертиза учун тўлов ёмбилар эгаларидан ундирилмайди», — дейилган қарор лойиҳасида.

Ҳужжат лойиҳаси 26 апрелгача муҳокама қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар