«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:26
ЎЗO‘Z

"Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти ғолиблари муносиб совринлар билан тақдирланишди (фото)

11 апр, 10:14 8 929 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти ғолиблари муносиб совринлар билан тақдирланишди (фото) Куни кеча юртимизда илк маротаба "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти бўлиб ўтди. Бу тақдимот кино соҳасида фаолият юритаётган барча жонкуяр инсонлар хоҳ актёр, хоҳ актриса ва ёки режиссёр бўлсин уларнинг байрами, десак муболаға бўлмайди. Кинотақдимотда барча актёр ва актрисалар, режиссёрлар, операторлар, грим усталари, кино бастакорлари ва ҳаттоки чироқчиларгача йиғилишди.

Устоз актрисалар Саида Раметова, Шоҳида Узоқова, Гавҳар Зокирова, Гулчеҳра Саъдуллаева, Гулчеҳра Жамиловалар, ёш актрисаларимиздан Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева, Дилноза Кубаева, Феруза Юсуповалар ташриф буюришди. Актёрлардан эса устоз актёрлар Бахтиёр Ихтиёров, Ёдгор Саъдиев, Хайрулла Саъдиев, Мурод Ражабов, Лутфулла Саъдуллаевлар иштирок этишган бўлса, ёшлардан Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Умид Искандаровлар қатнашишди.

Мазкур «Олтин ҳумо» миллий кинотақдимоти 2017—2018 йилларда суратга олинган фильмлар асосида бўлиб ўтди ва қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди.

«Энг яхши ҳужжатли фильм» номинацияси ғолиби «Икки элнинг суюкли фарзанди» фильми деб топилди.
«Энг яхши анимацион фильм» номинациясига «Довюрак ошпаз» фильми муносиб кўрилди.
«Энг яхши графика иши» номинацияси ғолиблиги «Элпарвар» фильмидаги иши учун Лазиз Ғаниевга насиб этган бўлса,
«Энг яхши овоз режиссёри» номинацияси ғолиблиги Анвар Файзуллаевга «Тинчлик ортида» фильмидаги иши учун берилди.
«Энг яхши грим рассоми» номинацияси ғолиби Валентина Абдураззоқова бўлди. У «Исломхўжа» тарихий, бадиий-публицистик фильмидаги иши учун тақдирланди.
«Энг яхши монтаж иши» номинацияси ғолиблиги монтаж устаси Қудратилла Дадажоновнинг «Иссиқ нон» фильмидаги иши учун берилди.
«Энг яхши либослар бўйича рассом» номинацияси ғолиби деб Нина Добрина топилди.
«Энг яхши рассом иши» номинацияси ғолиби Акмал Саидов бўлиб, унга «Исломхўжа» тарихий, бадиий-публицистик фильмидаги иши учун берилди.
«Энг яхши режиссёрлик иши» номинацияси ғолиблиги режиссёр Рашид Маликовга «Сабот» фильмидаги иши учун берилди.

Актриса Муяссар Бердиқулова «Назира» фильмидаги роли учун «Энг яхши аёл роли» номига муносиб кўрилди.
Карим Мирходиев «Сабот» фильмидаги роли учун «Энг яхши эркак роли» номинацияси ғолиби бўлди.
Режиссёр Саид Мухторовнинг «Васият» фильми «Томошабин меҳрини қозонган фильм» номинациясига муносиб кўрилди.
«Омнибус» ансамбли «Назира» ва «Элпарвар» фильми учун «Энг яхши кино бастакори» номинацияси ғолиби бўлди.
Режиссёр Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» фильми «Энг яхши сценарий» ва «Энг яхши фильм» номинацияларининг ғолиби деб топилди.
Қуйида ушбу тақдимот жараёнида олинган баъзи актриса ва актёрларимизнинг суратлари билан танишишингиз мумкин:















Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 112
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 124
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 008
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 300
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 363
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар