«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:27
ЎЗO‘Z

Энди «Malibu» ва «Tracker»ни 2 йиллик муддатли тўлов асосида сотиб олишингиз мумкин...

10 апр, 17:35 7 172 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди «Malibu» ва «Tracker»ни 2 йиллик муддатли тўлов асосида сотиб олишингиз мумкин... «GM Uzbekistan» «Ўзагросуғурта» АЖ билан биргаликда «Chevrolet Malibu» ва «Tracker» автомобилларини 2 йил муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилди.

Компания матбуот хизматига кўра, харидорлар 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu Turbo», 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu», ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Chevrolet Tracker» харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлашлари мумкин.

Бунинг учун эса муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полиси тўловини амалга ошириш кифоя.

Автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича:
Tracker A/T — 1 753 611 (2%) ва 3 945 625 (4,5%)
Tracker M/T —1 126 177 (2%) ва 2 533 898,48 (4,5%)
Malibu — 1 715 635 (2%) ва 3 860 178 (4,5%)
Malibu Turbo— 1 741 244 (2%) ва 3 917 799 (4,5%)

Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Қайд этиш жоизки, шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.

Муддатли тўловга фақат дилерларда мавжуд автомобиллар қўйилган бўлиб, уларнинг сони чегараланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 192
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 213
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 372
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар