«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 04:39
ЎЗO‘Z

Тошкентда кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди

09 апр, 15:06 3 217 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Тошкент шаҳрида қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиб олувчи талабгорни аниқлаш тартиби

Туман ҳокимликларида ташкил этилган комиссиялар:
Тошкент шаҳрида яшовчи ёш оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқаролар, шу жумладан Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган бюджет ташкилотларидаги Давлат хизматчилари ва ишчилари мазкур низомда белгиланган ҳужжатларни қабул қилган ҳолда ва ушбу низомда белгиланган тартибда аниқлашни амалга оширади.

Талабгор қуйидаги мезонлардан бири бўлган тақдирда аниқланади:
а) ёш оилалар (никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси тақдим этиш);
б) эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар (“Тошуйжойлойиҳа” институти хулосасини тақдим этиш);
в) яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқаролар:
- бир уйда (бир турар жойда) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш (доимий рўйхатда турган бошқа оилага тегишли ҳужжатлар тақдим этиш);
- турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги (уйнинг кадастр жилди, уй дафтари нусхаси тақдим этиш);
- ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара ҳамда бепул фойдаланиш шартларида турар жойда яшаш (Ергеодезкадастр) Давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг Тошкент шаҳрида фуқаронинг номида уй-жой йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш).

г) Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган Давлат ташкилотлари ходимлари (иш жойидан тавсиянома (биринчи раҳбар имзоси билан) ва фуқаронинг Тошкент шаҳрида камида 10 йил мобайнида доимий рўйхатда турганлиги ҳақида маълумот тақдим этиш).

Талабгорлар комиссияга низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) ариза;
б) паспорт нусхаси;
в) талабгорнинг тўловга лаёқатлилиги (талабгорнинг, унинг оила аъзоларининг ва биргаликда қарз олувчи бошқа талабгорларнинг даромадлари манбалари).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган талабгор ва ҳужжатни тақдим этган орган жавоб беради.

Ҳужжатлар илова қилинган ариза рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхасига ҳужжатлар қабул қилган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга тилхат билан топширилади.

Аризалар алоҳида журналда рўйхатдан ўтказилган ҳолда электрон реестрга келиб тушган санага қараб кетма-кет киритилади.
Аризаларни дастлаб журналдан рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади.
Комиссия аризаларни улар келиб тушган санаси ва журналда рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамига кўра кўриб чиқади.
Комиссиялар томонидан аризалар келиб тушган санадан бошлаб 10 кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.

Комиссия талабгорлар томондан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда талабгорларнинг тўловга лаёқатлилигини (талабгорларнинг, унинг оила аъзоларининг ва биргаликда қарз олувчи бошқа талабгорларнинг даромадлари манбаларини), шунингдек ушбу низом талабларига мувофиқлигини ўрганади ва текширади.

Ўрганиш натижалари бўйича талабгорларга кўп қаватли турар жойлардаги хонадонларни бириктириш ҳақида қарор қабул қилади. Ариза рад этилган тақдирда, рад этишнинг аниқ ва асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва аризачига маълум қилади.

Турар жойни бириктириш ҳақидаги қарорда талабгорларнинг тўловга лаёқати, шунингдек унга бириктирилган турар жойнинг реквизитлари (кўп қаватли уйнинг манзили, уй рақами, хонадон рақами ва хоналар сони, турар жой жойлашган қавати) акс эттирилиши керак.

Турар жойни бириктиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда икки иш куни мобайнида талабгорларга рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришномани юборади (топширади), шунингдек, зарур ҳолларда қарорнинг нусхасини банкнинг тегишли филиалига юборади.

Талабгорлар турар жойни бириктириш рад этилиши сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат, турар жойни бириктириш рад этилиши тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Талабгорлар томонидан берилган ариза рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин кўриб чиқилмайди.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ва турар жойни бириктириш рад этилган талабгорлар кейинги йилда кўп қаватли уйлардаги турар жойни бириктириш тўғрисида такрорий ариза беришга ҳақлидир.

Кўп қаватли уйлардаги турар жойни сотишни расмийлаштириш тартиби
Сотувчи кўп қаватли уйнинг давлат қабул акти имзолангандан кейин уйнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради (расмийлаштириш харажатлари хонадон мулкдорлари томонидан қопланади) ва турар жойларни олди-сотди шартномаси орқали сотади.

Сотувчига кўп қаватли уйлардаги турар жойни сотиш бўйича олди-сотди шартномаларни Тошкент шаҳар ҳокимияти номидан имзолаш ваколати берилади.

Талабгорлар ўз номига ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим қиладилар. Кафолат хати ва турар жой олди-сотди шартномаси Давлат ордерини бериш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, кўп қаватли уйдаги турар жойни сотиб олишда ипотека кредитини расмийлаштириш учун дастлабки бадални шакллантириш талабгор ҳисобидан ёхуд юридик шахс — иш берувчидан олинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Кўп қаватли уйлардаги турар жойни сотиб олиш учун турар жойни бириктириш ҳақидаги қарорда кўрсатилган талабгорлар турар жойни сотиб олиш учун зарар ҳолларда ипотека кредити расмийлаштирадилар.

Турар жойнинг олди-сотди шартномаси сотувчи ва талабгор ўртасида тузилади ва имзоланади.

Турар жойларни сотиб олиш квартиранинг қийматини тўлиқ тўлаш йўли билан талабгорларнинг шахсий жамғармалари (маблағлари), корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари, шунингдек имтиёзли шартларда бериладиган кредитлар, ссудалар эвазига амалга оширилиши мумкин.

Сотувчи томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси нусхаси, банк томонидан тақдим этилган кафолат хати ёки турар жой баҳоси тўланганлиги тўғрисидаги тўловни тасдиқловчи ҳужжат, талабгорнинг паспорт нусхаси “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш Маркази” ДУКга тақдим этилади.

Кўп қаватли уйлардаги турар жойларга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини расмийлаштириш тартиби

“Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш Маркази” ДУК томонидан сотувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида уч иш куни мобайнида талабгор номига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери расмийлаштириб берилади.

Талабгор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери олингандан сўнг, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Кўп қаватли уйдаги турар жойга фуқаронинг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси қонун ҳужжатлари асосида айни бир вақтда ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилишини расмийлаштиради.

Қонун ҳужжатлари асосида ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказиш ишлари ўрнатилган тартибда амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар