«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:55
ЎЗO‘Z

Саудия Арабистони долларни қулатиш фикридан воз кечди

09 апр, 09:09 2 591 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудия Арабистони долларни қулатиш фикридан воз кечди Саудия Арабистони ҳукумати нефть учун ҳисоб-китобда доллардан воз кечиш истагида эмас. Агар бу юз берса, АҚШ доллари қадрсизланиб кетарди. Бу ҳақда подшоҳликнинг энергетика вазирлиги матбуот хизмати вакили айтиб ўтди.

Вазирлик вакилининг айтишича, аввал тарқалган ахборот “нотўғри ва Саудия Арабистонининг бу масала бўйича позициясини акс эттирмайди”. Бундан ташқари, ҳукуматда таъкидланишича, долларда ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўп йиллик тажриба подшоҳлик манфаати учун ижобий ишлаган.

Вазирликда таъкидланишича, Ар-Риёд нефть бозорини мувозанатловчилардан бири сифатида жуда катта жавобгарликка эга ва шу сабабли бир томонлама тартибда бозордаги жорий ҳолатни тубдан ўзгартириши мумкин бўладиган бирорта қарорни қабул қилишга тайёр эмас.

Аввалроқ Саудия Арабистони нефть учун ҳисоб-китоб қилишда доллардан асосий валюта сифатида воз кечиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум қилинган. Ар-Риёднинг бу қарори АҚШнинг ОПЕКга қарши қонун лойиҳасига қаршилиги билан боғланган.

NOPEC деб ном олган ушбу қонун лойиҳаси АҚШ конегрессига 2008 йилдаёқ киритилган, бироқ Барам Обама президентлиги вақтида кўриб чиқилмаган. Ҳужжатни Дональд Трамп президентлиги вақтида яна “ҳаётга қайтаришга” ҳаракат қилинмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар