«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:17
ЎЗO‘Z

Шерали Жўраевдан енгил-елпи қўшиқ айтадиган хонандаларимиз учун чинакам намуна

03 апр, 16:25 4 329 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерали Жўраевдан енгил-елпи қўшиқ айтадиган хонандаларимиз учун чинакам намуна Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев ”Халқ сўзи” нашрига бахшичилик санъати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бахшичилик — жуда қадимий санъат тури. Достонларимиз ҳали китоб пайдо бўлмаган пайтлардан бери бор. Уларда узоқ тарихимиз ҳам, маданиятимиз ҳам мужассам. Шу сабабли ўтмишимизни, азалий қадриятларимизни ўрганишда халқ оғзаки ижодига мурожаат қиламиз. Фольклор санъатимиз орқали аждодларимизнинг донишмандлиги, урф-одатлари, орзу-интилишларидан хабардор бўламиз, ўзлигимизни англаймиз. Бахшичиликнинг асл қадр-қиммати ҳам шунда! Шу сабабли азал-азалдан достон айтувчилар халқ орасида катта ҳурмату эътиборга сазовор бўлган.

Ёши улуғ юртдошларимиз яхши эслашади. Авваллари тўйлар бахшиларнинг иштирокисиз ўтмаган. Улар давра ўртасида “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Юнус пари”, “Авазхон”, “Кунтуғмиш” каби достонларимиздан парчалар ижро этишган. Одамлар тонггача қимирламай, дўмбира садосига, бахшининг хонишига маҳлиё бўлган. Достондаги қизиқарли воқеалар давомини интиқиб кутган.

Эшитишимча, булунғурлик Амин бахши “Алпомиш” достонини уч ой давомида тингловчиларни зериктирмай куйлаган экан. Қаранг, бир фаслга тенг муддат-а! Шунча вақт тингловчиларни зериктирмай, бунинг устига, ўзи ҳам толиқмай куйлаш, соз ижро этишнинг ўзи бўладими?! Яна денг, ҳаммасини ёддан айтиш осонми?! Мана, бахшиларимизнинг ақл-закоси қанчалик юксак, қувваи ҳофизаси нақадар мустаҳкам!

Ҳозир мухлисларга ёқаман, деб, енгил-елпи қўшиғи билан тингловчини, томошабинни тўрт-беш дақиқада зериктириб қўядиган хонандаларимиз учун бу — чинакам намуна! Ҳақиқий маҳорат мактаби!

Бахшининг яна бир улуғлиги шундаки, у кучли ижодкор. Бир достонни куйлаганда ҳар гал ўзгаришлар киритади. Ана шулар шарофати билан йигитларимиз Алпомишдек алп, мард, ­жасур, қизларимиз ­Барчинойдек бир сўзли, ориятли, ­садоқатли бўлишга интилишади. Болаларимиз, илм, маънавият, маърифатни ўрганишади.

Демак, ҳозирги глобаллашув даврида шундай дурдона санъатимизни, ноёб ва гўзал қадриятимизни сақлаб қолиш, уни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш жуда долзарб вазифа! Шу маънода, Президентимизнинг бу санъатга эътибори, халқаро фестиваль ўтказиш ташаббуси айни муддао бўлди. Бу бахшичилик санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга қаратилган жуда катта эзгу саъй-ҳаракатдир. Ишонамизки, нуфузли санъат байрами ҳадемай дунёга овоза бўлади. Чунки унга турли давлатлардан кўплаб иштирокчилар, меҳмонлар келади”, деган Шерали Жўраев.
Шерали Жўраев, тўйлар, бахшичилик




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 226
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 310
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар