«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:08
ЎЗO‘Z

Қўшиқчини пулга кўмиш мухлиснинг «катта орзуси»ми? (видео)

02 апр, 15:38 4 076 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўшиқчини пулга кўмиш мухлиснинг «катта орзуси»ми? (видео) Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар тўйлар бўйича бир қарорга келганди. Унга кўра, тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали экани қайд этилганди.

Ушбу қарор эълон қилинганига кўп бўлмасдан, ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тўйлардан бирида пул сочган йигит машҳур бўлди.

Пул сочиш лавҳаларида яққол кўзга ташланган санъаткор Оғабек Собиров яна бир бор тўй дабдабаси «қаҳрамони»га айланди. Гап шундаки, унинг ўзи Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган видеода ўтириб куй-қўшиқ ижро этаётгани, бўйнида хорижий валютадан ясалган «пулчамбар» илиб қўйилгани акс этган.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Хонанданинг ёзишича, мухлисининг катта орзуси мана шу йўсинда рўёбга чиқди.

Дарвоқе, Собиров видеони тармоқдан олиб ташлашга улгурди, аммо жамиятнинг тўй-ҳашамга нисбатан муносабати ҳалигача ўзгармагани кичик лавҳа орқали ҳам яққол намоён бўлди.

Кимнидир «айбдор»га чиқариб, танбеҳ беришдан йироқмиз. Минг қилса ҳам эркин фуқаролик жамиятини қуриб, ўзбекча демократия моделини илгари суряпмиз. Шунга қарамай, мақсадсиз, дабдабага берилган кишилар билан жамият кўзлаган узоқдаги маррага етиб бориши ҳам қийин. Исрофгарчиликка қарсак чалган халқ эса инъом этилган неъматларнинг қадрига етмайди.

Манба: Kun.uz
Оғабек Собиров, тўй-ҳашам




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар