«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:33
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф этилмоқда

01 апр, 13:20 4 256 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф этилмоқда “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида хорижий тилларни ўргатувчи махсус телеканални ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Унда билдирилишича, ҳозирги кунга келиб давлатимизда хорижий тилларни ўқитиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

“Менинг таклифим, хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган махсус телеканални ишга тушириш керак. Чунки, хорижий тиллар, биринчи навбатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Канал очиладиган тақдирда, машҳур хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари, инглиз тили ва бошқа фанлардан видеодарслар, кинофильмлар (subtitles), мусиқалар (lyric), ҳар хил турдаги кўнгилочар кўрсатувлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти классикаларининг инглизча талқини, халқаро таълим дастурлари, инновациялар ва илм-фан ютуқлари ҳақида маълумотлар телеканал дастурларидан ўрин олади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Қайд этилишича, мазкур телеканални онлайн канал шаклида очиш ҳам мумкин, кейинчалик рақамли телевидение тарзида эфирга узатиш мақсадга мувофиқ. Телеканал кўрсатувларини сифатли, мазмунли тайёрланиши ва молиявий масалаларни ҳал этилишида пойтахтдаги халқаро олий таълим муассасалари, хорижий тилларни ўргатувчи ваколатхоналарнинг офислари, хусусий ўқув марказлари билан ўзаро келишув ва давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳамкорлик қилиш мумкин.

“Мазкур таклиф кўриб чиқилиб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан амалга оширилса, хорижий тилларни ўргатиш соҳасида ўзига хос қадам бўлар эди”, - дейилади петицияда.
Ўзбекистон, янги телеканал, таклиф




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар