«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 17:23
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда қулликка тушиб қолган ўзбекистонлик фуқаро уйига қайтарилди

01 апр, 12:02 3 631 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда қулликка тушиб қолган ўзбекистонлик фуқаро уйига қайтарилди Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда қулликка тушиб қолган ўзбекистонлик фуқаро ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Жасурбек Тошпўлатов 2019 йилнинг 25 март куни дипломатик ваколатхонага мурожаат қилиб, ҳисобга қўйиб бериш баҳонасида олиб қўйилган ва қайтариб берилмаган ўзининг миллий паспортини қайтариб олишида ёрдам кўрсатишни сўраган.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра, 30 март куни унга Ватанга қайтиш гувоҳномаси берилган. Шу билан бирга у паспортининг қонунга хилоф тарзда олиб қўйилгани ҳақида ариза берса, мазкур масала Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.

Шу ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлатдан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга чиқувчи ватандошларга ҳеч бир ҳолатда ва ҳар қандай важга қарамай Ўзбекистон фуқароси паспортини бегона шахсларга бермаслик кераклигини эслатиб ўтган.

ТИВ аввалроқ, Хитойда маҳаллий йигитга турмушга чиқиб, оғир аҳволда қолган ҳамюртимиз ортга қайтарилганини маълум қилган эди.

Манба: Xabar.uz
Қозоғистон, қулликка, фуқаро

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 0
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 1
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Сўнгги янгиликлар

  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Бўлимлар