«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:26
ЎЗO‘Z

Жабрланувчилар ва гувоҳларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби белгиланади

30 мар, 11:19 2 868 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жабрланувчилар ва гувоҳларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби белгиланади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.

Белгиланишича:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий ҳимояни амалга оширувчи масъул бўлган ваколатли орган ҳисобланади;
- ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш чораларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, бир марталик тўланадиган нафақалар белгиланган тартибда ўзига нисбатан ҳимоя қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига, ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда – ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва ногиронлик пенсияси тайинланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этганлиги муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, агар унинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахслар турли бир йўла бериладиган нафақалар олиш ҳуқуқига эга бўлса, бир йўла бериладиган нафақалардан биттаси уларга ўз танловига кўра тайинланади.

Тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида турли бир йўла бериладиган нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳимоя қилинувчи шахсларга ўз танловига кўра бир йўла бериладиган нафақалардан биттаси тайинланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилигида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳимоя қилинувчи шахсга (ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга) бир марталик тўланадиган нафақани тўлаш учун жиноят тўғрисидаги ариза (хабар) ёхуд жиноят иши ўз юритувида бўлган, ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилувчи органнинг ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарори (ажрими) асос бўлади.

Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарилганда, ҳимоя қилинувчи шахсни ҳимоясини таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган ҳимоя қилинувчи шахснинг (ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахсларнинг) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тўланадиган турли бир марталик тўланадиган нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлганда, бир марталик тўланадиган нафақани танлаш хоҳишини ҳисобга олади.

Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорда (ажримда) белгиланган миқдорда бир марталик тўланадиган нафақа тўлашнинг асослари, нафақа олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари кўрсатилади.

Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ўзига нисбатан мазкур қарор (ажрим) чиқарилган шахсларга юборилади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига (хотинига (эрига), 8 ёшга тўлмаган ёки 8 ёшдан катта бўлса хам 18 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган болаларига, ҳамда 23 ёшга тўлгунга қадар таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида ўқиётган болаларига, ота ва оналарига) ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида бир марталик тўланадиган нафақа тенг улушларда ҳар бирига тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати ёки соғлиғига зарар (шикастланиш, майибланиш, контузия) етказилган тақдирда, айнан I, II ва III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ва ногиронлиги бўлган болаларга энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида бир марталик тўланадиган нафақа тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахсга ногиронликни келтириб чиқармаган тан жароҳатининг ёки унинг соғлиғига бошқача зиённинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб бир марталик тўланадиган нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
- оғир даражада - энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз беш баравари миқдорида;
- ўрта даражада - энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида;
- енгил даражада - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида.

Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ваколатли орган томонидан олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ижро этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар