«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:57
ЎЗO‘Z

«Манчестер Юнайтед» клуби Сульшер билан уч йиллик шартнома имзолади

28 мар, 15:05 2 945 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Манчестер Юнайтед» клуби Сульшер билан уч йиллик шартнома имзолади Оле-Гуннар Сульшер «Манчестер Юнайтед»нинг доимий асосдаги бош мураббий этиб тайинланди. Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, норвегиялик мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланган.

«Келганимнинг биринчи кунидаёқ мен учун алоҳида аҳамиятга эга клубда, ўз уйимда эканимни ҳис қилгандим. «Манчестер Юнайтед» футболчиси бўлиш ва кейин шу клубда мураббийлик фаолиятимни бошлаш мен учун шараф эди. Охирги бир неча ой давомида қиёси йўқ кечинмаларни бошдан ўтказдим. Барча мураббийлар, футболчилар ва ходимларга ҳозиргача қилган меҳнатларимиз учун ташаккур айтмоқчиман.

Мен бу вазифада ишлашни доим орзу қилганман. Клубни узоқ муддат бошқариш имкониятга эга бўлаётганимдан беҳад мамнунман. Умид қиламанки, муваффақиятларимиз давомли бўлади, чунки мухлисларимиз шунга муносиб», – дея айтиб ўтган Сульшер.

Клуб ижрочи директори Эд Вудворднинг сўзларига кўра, ушбу қарорга келишда мураббий қайд этган натижалар муҳим аҳамият касб этган. «Кўрсатилган ўйин ва қайд этилган натижалардан ташқари, Оле клубда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида бой тажрибага эга. Унда ёш футболчиларга имконият бериш истаги бор, шунинг баробарида клуб анъаналарини жуда яхши билади. Буларнинг барчаси у «Манчестер Юнайтед»ни олға бошлай олувчи инсон, тўғри танлов эканини кўрсатади», – деган у.

46 ёшли Сульшер «қизил иблислар»ни 2018 йил декабрь ойида Жозе Моуриньонинг истеъфосидан сўнг қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа ҳозиргача 19 та ўйинда майдонга тушишди ва уларнинг 14 тасида ғалаба қозониб, 2 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этишди.

Маълумот учун, Оле-Гуннар 1996-2007 йилларда «МЮ»нинг ҳужум чизиғида тўп тепган, 235та ўйинда 91та гол муаллифи бўлган. У мураббийлик фаолиятини 2008 йилда «Юнайтед»нинг ўринбосарлар жамоасини шуғуллантиришдан бошлаган. 2011-2014 ва 2015-2018 йилларда «Мольде», 2014 йилда «Кардифф Сити»да бош мураббий сифатида фаолият юритган. «Мольде» устози сифатида икки маротаба Норвегия чемпионати ва бир марта кубогида бош соврин соҳиби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» охирги иккита ўйинида мағлубиятга учради. Дастлаб АПЛда асосий рақобатчиларидан бири «Арсенал»га енгилган (0:2) жамоа шундан сўнг «Вулверҳэмптон»га ютқазиб (1:2), Англия кубогидаги юришини чорак финалда тўхтатди. Премьер-лигада клуб 30-турдан кейин 5-ўринда бормоқда. Жамоани ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-поғонадаги «Арсенал»дан 2 очко, 3-ўриндаги «Тоттенҳэм»дан 3 очко ажратиб турибди.

Манкунианликлар 30 март, шанба куни «Уотфорд»ни қабул қилади. Сульшер жамоасини апрелда ЕЧЛ 1/4 финали доирасида «Барселона» билан тўқнашувлар, ички чемпионатда эса «Манчестер Сити» ва «Челси»га қарши баҳслар кутмоқда.
Манчестер Юнайтед, Сульшер, шартнома




Мавзуга оид янгиликлар
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 0
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 2
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 1
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар