«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:52
ЎЗO‘Z

Организмдаги сувсизликни қандай билиш мумкин?

24 мар, 07:00 7 555 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Организмдаги сувсизликни  қандай билиш мумкин? Кунига икки литр сув соғлом турмуш тарзи учун шарт бўлади. Овқатдан олдин бир стакан совуқ сув очлик ҳисси ортида чанқоқ яширинмаганлигини текшириш учун зарур бўлади. Иссиқлик «зарба»сининг олдини олиш учун жазирама кунларда ҳар соатда ярим стакан сув ичилади. Ишончимиз комилки, сувнинг организм учун фойдаси ҳақидаги ушбу рўйхатни осонлик билан давом эттира оласиз.

Етарли даражада сув ичилмаса, албатта, сувсизлик содир бўлиши ҳақида ўйлашга кўникканмиз. Бу фикр тўғрими? Ҳозирнинг ўзидаёқ бу масалага ойдинлик киритамиз.

Сувсизланиш нима?
Маълумки, одам танасининг 70 фоизга яқинини сув ташкил этади. Сув нафақат миянинг нормал фаолияти, балки овқат ҳазм қилишдан тортиб то нафас олишгача, организм жами тизимларининг ишлаши учун зарур. Парҳезшунослар етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиниши борасидаги фикрларни доимий равишда таъкидлашлари ҳам шундан.

Одам жазирама кун ёки интенсив жисмоний машқлардан кейин сув ичмаса, вазият янада жиддий тус олиши мумкин. Қолган ҳолатларда эса шифокор ёрдами талаб этилмайди.

Сувсизланиш белгилари
Мутахассислар, тана вазнидан 1-2 фоизга ўртача сувсизланиш сезиларли белгиларни келтириб чиқариши мумкинлигини қайд этишади. Улардан тез-тез учрайдиганлари ҳақида қуйида ҳикоя қиламиз.

Қуруқ тери
Агар терингиз нормал ёки ёғли терига қараганда қуруқроқ бўлса, бу белги бўла олмайди. Бироқ терининг қуруқлиги одатдагидек бўлмаса, бунга диққатни қаратиш лозим. Биз нафақат ёз фаслида, балки салқин об-ҳавода ҳам намликни тери орқали йўқотишимизни ҳисобга олинг (масалан, кўчадаги ҳаво ўта қуруқ бўлса).

Пешоб чиқариш
Организм гидратацияси устидан назорат қилишнинг самарали усулларидан бири – пешоб чиқаришни кузатиш. Агар у кунига бир неча марта, кўп миқдорда бўлса, сийдикнинг ўзи оч рангда бўлса, у ҳолда бари жойида. Бироқ аксинча бўлса, дарҳол бир неча стакан сув ичишингиз лозим.

Оғиздаги нохуш ҳид
Сув ва сувли маҳсулотларнинг рационда етарли миқдорда эмаслиги оғиздаги нохуш ҳиднинг сабабига айланиши мумкин. Бу оз миқдордаги сувсизланишда нафақат тери, балки оғиз бўшлиғи ҳам қурийди. Сўлакнинг етишмаслиги ўз навбатида тиш ва милкларда бактериялар кўпайишини юзага келтиради.

Очлик
Ҳа, чанқоқ ҳисси очлик ортига усталик билан яширина олади. Мавзуга оид тадқиқотлар шарҳи шуни кўрсатдики, организм сувсизланиш белгиларига эга катта одамларнинг одатда тана вазнлари юқори бўлган. Шундай экан, тушунарсиз сабаблар туфайли доимий равишда овқатланишни истасангиз, кўпроқ сув ичишга ҳаракат қилинг.

Ич қотиши
Сувнинг етишмаслиги қорин дам бўлиши ва бошқа ноқулай ҳислар билан кечади ҳамда ахлатнинг организмдан табиий йўл билан чиқишини қийинлаштиради.

Чарчоқ ва бош оғриғи
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, айнан сув етишмаслиги ҳеч қандай иш билан банд бўлмаган ва етарли даражада дам олган кунлардаги чарчоқнинг сабаби бўлиши мумкин. Бош оғриғига келадиган бўлсак, тажриба натижалари аёлларда, ҳатто, 1,36 фоизга, сувсизланиш ҳам бош оғриғини чақиришини кўрсатган.

Яхши хабар шундан иборатки, кўп ҳолларда мунтазам равишда сув ичиш орқали сувсизликни енгиш мумкин. Бироқ ошқозондаги оғриқлар, бош оғриғи каби кучли сувсизланиш белгиларидан бирини сезсангиз, хатарли ҳолатларнинг олдини олиш учун шифокорга мурожаат этиш тавсия этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 192
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 291
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 158
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 279
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 146
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар