«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:49
ЎЗO‘Z

Президент қарори: ФВВ таркибида янги хизмат ташкил этилади

19 мар, 20:20 5 154 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори: ФВВ таркибида янги хизмат ташкил этилади Ўзбекистон Республикаси Президенти “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Қарор билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси этиб эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш белгиланди.

Белгилаб қўйилишича:

Диспетчерлик хизмати ходимлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қўшимча ажратиладиган дастлабки 10 штат бирлиги ҳисобига тўлдирилади (бир нафар сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчи ва 9 нафар хизматчи) ва кейинчалик тушадиган хабарлар ҳамда мурожаатлар ҳажмига қараб уларнинг сони 22 нафаргача етказилади;

Диспетчерлик хизматини дастлабки техник жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар (сервер ускуналари, компьютер техникаси ва оргтехника, дастурий таъминот) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Диспетчерлик хизматини жорий таъминлаш ва молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда бир ой муддатда Диспетчерлик хизматини юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир мутахассислар билан тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига имо-ишора тилида сўзлашадиган мутахассислар орасидан номзодларни тақдим этади;

уч ой муддатда ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг шахсий маълумотлари электрон базасини яратишни таъминлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 213
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар