«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:56
ЎЗO‘Z

Порошенко Путин билан «каша пишириш»ни истамаслигини айтди

23 мар, 10:00 4 029 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Порошенко Путин билан «каша пишириш»ни истамаслигини айтди Украина президенти Петр Порошенко ICTV телеканали эфирида Владимир Путин билан "каша пишириш" нияти йўқлигини айтди. У сал олдин Россия етакчисининг Киев билан ўзаро алоқалари масаласидаги сўзларига шу тариқа жавоб қайтарди.

Қримга сафари давомида Путин Россия ва Украина халқи ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик мавжуд эмаслигини, аммо Украинанинг ҳозирги раҳбари билан Кремль тил топиша олмаётганини айтган эди.

Россия президентининг сўзларига кўра, Киев ҳукумати билан "каша пишириш ва қандайдир ижобий натижага эришиш амримоҳол".
Путин шунингдек, Киевнинг ҳозирги раҳбарияти ҳаракатлари ҳайратланарли эканини, қўшимча қилди.

Петр Порошенко Путиннинг ушбу сўзларига жавобан душанба куни эфирдаги чиқиши давомида Россия ҳукумати билан "каша пишириш" нияти йўқлигини айтди. Порошенко Москвага нисбатан санкциявий босимлар кучайтирилиши учун ҳаракатларини давом эттиришини маълум қилди.

"Кимдир ким биландир "каша пиширишига" келсак, мен айрим президентликка номзодларимиз каби каша пиширишни ҳам, уни ейишни ҳам, балиқ овига югуришни ҳам истамайман", - деб таъкидлаган Порошенко.

Украина президентлигига сайловлар 31 март куни бўлиб ўтади. Бу лавозимга 39 номзод даъвогарлик қилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия яна Украина энергетика тизимига ёпирилма зарбалар йўллади 29 мар, 20:50 0
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 3
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар