«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:52
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади

20 мар, 19:15 6 643 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, барча шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамасдан, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан ажратилган ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинлари экмаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Хусусан, 2018 йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида, республика бўйича 69,4 минг та томорқа ер эгалари томонидан 4,0 минг гектар, жумладан Самарқанд вилоятида 995 гектар, Сурхондарё вилоятида 649 гектар, Қашқадарё вилоятида 624 гектар, Навоий вилоятида 384 гектар, Андижон вилоятида 294 гектар томорқа ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаганлиги аниқланган.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг таклифларини инобатга олиб, қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари экин ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмлари ва маблағлари ҳисоб-китоби тасдиқланиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши:

туман ҳокимликлари томонидан ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотини инобатга олган ҳолда, “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз ҳажмлари кўрсаткичларини тасдиқлаш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материалларини белгиланган тартибда етказиб бериш;

қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорларни касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун талаб этиладиган кимёвий препаратлар билан таъминлаш ва агрокимё хизматлари кўрсатиш;

вегетация даврида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан таъминлаш ва суғоришни ташкил этишда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш топширилади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишоқ хўжалиги экинларини экиш ишларини ташкил этиш учун “Томорқа хизмати” МЧЖлари орқали 28 млрд. сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан “Томорқа хизмати” МЧЖлари томонидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида уруғлар, кўчатлар ва бошқа зарур моддий ресурсларни етказиб берилишини ташкил этиш топширилади.

Белгилаб қўйилишича, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кесимида тасдиқланган қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экилиши ва маҳсулот етиштирилишини таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар 4 та секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши масъул ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, ҳудудий қишлоқ хўжалик бошқармалари ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари туман ҳокимликлари билан биргаликда туманлардаги 4 та сектор ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида аҳоли хонадонларига экин эктириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичларини тасдиқлайдилар ва ижросини назоратга оладилар.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан биргаликда мазкур қарор билан белгиланган деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин ерларида экиш мавсумининг якуни билан экинларни ўлчовдан ўтказади ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 222
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар