«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:45
ЎЗO‘Z

Хотира дафтаридаги битиклар

13 мар, 18:48 4 942 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хотира дафтаридаги битиклар Ёши саксонга бориб қолган Ҳилми ота ўтган йили кампиридан айрилиб, ўғлию келинига ортиқча юк бўлиб қолди. Овқатланганида, дастурхонни тўкар, томорқада ишласа тупроқ уст-боши билан ичкарига кирар, уйда ўтирган жойида қумлар тўкиларди. Сема келин бундай пайтларда ғазабдан ўзини қўярга жой тополмас, эри уйда бўлмаган кезлари қайнотасига зуғум қилар, бақириб, силтаб-жеркиб озор берарди.

Келинининг қўполлигидан дили оғриса-да, отахон бир сўз демасди. Сема дардисар деб қараган қайнотасининг кексаларга хос қилиқларидан малолланиб бир куни эрига:
– Ё шу уйда отангиз яшайди ёки мен, - дея ғазабини сочди.

Бу гапни боғда гулларни суғораётган Ҳилми ота эшитди. Кўнгли оғриди. Ўша кундан бошлаб овқатланаётганида дастурхонга тўкмасликка уринар, аммо кексалик туфайли қўллари қалтирайдиган қария буни уддалай олмасди. Яна бир жанжалдан кейин ўғил билан келин отани кексалар уйига топшириб юборишга қарор қилди. Ҳилми ота кўз ёшлар билан ўша оқшом нарсаларини тўплаб, эски жомадонга жойлаштирди.

Тонгда уйдан чиқаётиб, эски сандиқдан хотира дафтарини олиб, ўғли ва келинидан беш дақиқа уни эшитишларини ўтинди. Отахон титроқ овози билан хотирадаги битикни ўқишга уринди.
- “1985 йил, 18 март. Кичик ўғлимиз Нажотий оташ ичида ёняпти. Онаси Олмос билан бу тун кўз ёшларга ғарқ бўлиб тонг оттирдик”.

- “25 март. Дераза ойнасининг синиғи боламнинг қўлини кесганди, шиша парчаси юрагимга ботгандай бўлди. Жонимнинг парчаси, жоним боламнинг жони оғримасин! Сенга келган дарду изтироб менга келсин, болам”.

- “28 март. Ўғлимиз овқатини ўзи ейишга ҳаракат қиляпти. Овқат еётганда ушоқларни ҳар ёнга сочиб, дастурхонни кир қилди. Унинг қилиқчалари ғашимизга тегмайди, аксинча онаси билан яйраймиз.”

- “4 апрел. Ўғлимиз бетоб бўлиб қолди. Яна онаси билан тунлари бедормиз. Эй Аллоҳ, ўғлимизга шифо бер!..”

Ҳилми ота хотира дафтаридаги қайдларни ўқир экан, ўғли Нажотий бошини қуйи солиб хўрсинар, кўзидан тўкилаётган томчи ёшлардан ўзини тўхтата олмасди. Уятдан фарзанди олдида юзини бекитишга уринар, ўзини кекса отаси бағрига отгиси келар, аммо унинг учун ўзида куч топа олмасди...
Суат Ўзге
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар