«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:46
ЎЗO‘Z

Прокуратура ходимига 10 минг доллар пора берган шахс ушланди

12 мар, 15:01 4 971 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Прокуратура ходимига 10 минг доллар пора берган шахс ушланди Пахтачи туман прокуратураси (Самарқанд вилояти) томонидан туман ИИБ қўриқлаш бўлими ходимига фаол қаршилик кўрсатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказиш давомида, 08.03.2019 йилда фуқаро Х.М. туман прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчи Д.Б.нинг хизмат хонасига келиб, айбланувчилар унинг қариндоши эканлигини маълум қилиб, уларга нисбатан айбловни енгиллаштириш эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, терговчи лавозимида иш ўрганувчи Д.Б.нинг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. туман ҳудудида жойлашган «Kim-Ping» номли ресторанда 5 минг АҚШ долларини Д.Б.га пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, 09.03.2019 йилда Наманган вилоят прокуратураси катта терговчиси Ш.Ж. вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, «МҚ» МЧЖ, «НҚ» ДУК ва «СМ» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича «WPS» МЧЖ раҳбари Р.Э. барча жиноий ҳаракатлар учун масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилиб, ишга алоқадор бошқа шахсларни жавобгарликка тортмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилганлигини билдирган.

Ушбу билдирги асосида ўтказилган тезкор тадбирда, 10.03.2019 йилда Р.Э. терговчи Ш.Ж.нинг хизмат хонасида унга 10 минг АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, ўтган 2018 йил давомида прокуратура органларида кадрлар билан ишлаш тизими тубдан такомиллаштирилиб, ички хавфсизликни таъминлаш, ходимлар томонидан коррупциявий ҳолатларга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада муайян натижаларга эришилди.

2017 йилда прокуратура органлари тизимида хизмат қилувчи ходимларга 20 та ҳолатда 4 минг 200 АҚШ доллари ҳамда 15 млн 424 минг сўм миқдорида пора таклиф қилинган бўлса, 2018 йилда 98 та ҳолат қайд этилган бўлиб, жами 57 минг 500 АҚШ доллари ҳамда 48 млн 885 минг сўм миқдорида пора таклиф қилинган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан 2017 йилда прокуратура ходимларига пора таклиф қилган 16 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари, 4 нафар шахсга нисбатан эса маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

2018 йилда мазкур ҳолатлар юзасидан 82 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари, 16 нафар шахсга нисбатан эса маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар