«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:05
ЎЗO‘Z

Қурол-яроғ экспорти бўйича жаҳондаги етакчи давлат маълум қилинди

11 мар, 15:42 5 917 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қурол-яроғ экспорти бўйича жаҳондаги етакчи давлат маълум қилинди Стокгольмдаги Тинчлик муаммолари тадқиқоти институти (SIPRI) жаҳондаги қурол-яроғ экспорти ҳолати ҳақида янги ҳисобот эълон қилди. Ўтган йилда бўлгани каби, қуроллар экспорти бўйича энг йирик давлатлар орасига АҚШ, Россия, Франция, Германия ва Хитой киритилди, улар 2014-2018 йилларда савдоларнинг 75 фоизини таъминлаб берган. Шу билан бирга, АҚШ ва Россиянинг жами ҳажми 57%ни ташкил этади.

Экспертлар фикрига кўра, 2014-2018 йилларда анъанавий қуроллар асосий турларининг халқаро етказиб бериш ҳажми 2009-2013 йилларга нисбатан 7,8 фоизга ва 2004-2008 йилларга нисбатан 23 фоизга ўсган. Таъкидланишича, сўнгги беш йил ичида Яқин Шарққа қурол етказиб бериш 2009-2013 йилларга нисбатан ортган, бошқа минтақаларга эса камайган, дея хабар беради «Кun.uz».

Ҳисоботга кўра, қуроллар бозорида АҚШнинг улуши 6 фоизга ошиб, 36 фоизни ташкил этди. АҚШ экспортининг ярмидан кўпи (52%) Яқин Шарққа тўғри келади.

«АҚШ дунёда қурол етказиб бериш бўйича ўз етакчи позициясини янада мустаҳкамлади. Сўнгги беш йил ичида АҚШ камида 98 мамлакатга қурол етказиб берган; бу ҳажмлар замонавий қуроллар, масалан, жанговар самолётлар, кичик масофадаги қанотли ва баллистик ракеталар ҳамда кўплаб бошқариладиган бомбаларни ўз ичига олган», - деган SIPRI’нинг қурол-яроғ ва ҳарбий харажатлар дастури директори Од Флеран.

Россиянинг 2014-2018 йилларда бозордаги улуши, аксинча, 2009-2013 йилларга нисбатан 17%га камайди. Таъкидланишича, бу қисман Ҳиндистон ва Венесуэла томонидан қуроллар импорти қисқариши билан боғлиқ. Сўнгги беш йил ичида Россия 48 мамлакатга қурол-аслаҳа етказиб берди. Умумий ҳажмининг 55 фоизи Ҳиндистон, Хитой ва Жазоирга тўғри келади.

Франция ва Германия 2014-2018 йилларда экспорт ҳажмини 43 фоизга ва 13 фоизга оширган. ЕИ давлатлари экспортининг жами ҳажми дунёдаги кўрсаткичдан 27%ни ташкил этди. Энг йирик экспортёрлар бешлигига якун ясаб берган Хитой савдоларни 2,7 фоизга оширди. Сўнгги беш йил ичида Исроил, Жанубий Корея ва Туркиядан қуроллар экспорти сезиларли даражада ўсди (60%, 94% ва 170%).

Энг йирик импорт қилувчиларга Саудия Арабистони (2009-2013 йилларга нисбатан +192%), Миср (+206%), Исроил (+354%), Қатар (+225%) ва Ироқ (+159%) айланди. 2014-2018 йилларда Осиё ва Океания мамлакатлари ҳарбий юклар умумий ҳажмининг 40 фоизини олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 276
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 241
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар