«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:57
ЎЗO‘Z

Исроил Мадримов мексикалик енгилмас жаҳон чемпионига қарши жанг қилмоқчи

11 мар, 12:25 4 509 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исроил Мадримов мексикалик енгилмас жаҳон чемпионига қарши жанг қилмоқчи Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) йил сўнгига қадар мазкур вазн тоифасининг WBO йўналиши бўйича чемпиони, мексикалик Хайме Мунгияга (32-0, 26 КО) қарши рингга чиқмоқчи.

«Йил сўнгига қадар жаҳон чемпионлиги камари учун жанг қилишни режа қилганмиз. Бу бешинчи ёки олтинчи жангимизда бўлиши кўзда тутилган. Промоутерларимга мазкур вазн тоифасида енгилмас бўлиб турган Хайме Мунгия билан жанг қилиш ниятидалигимни айтдим. Бу жангни иложи борича йил сўнгига қадар ташкиллаштириш ниятидамиз.

Агар бу жанг йил сўнгига қадар амалга ошмаса, кейинги йил бошида бўлса ҳам ўтказилади. Асосийси, мана шу йил сўнгига қадар у билан жанг қилиш бўйича келишиб олиш ёки жангни шу йилдаёқ ўтказиш», дея Мадримовнинг сўзларини келтирмоқда GoSport манбаси.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 9 март куни (Тошкент вақти билан 10 март) АҚШда бўлиб ўтган бокс оқшомида венесуэлалик Френк Рохасни (24-3, 23 КО) иккинчи раундда чуқур нокаутга учратиб ғалаба қозонди ва ўзининг WBA InterContinental камарини ҳимоя қилди. Айни вақтда Мадримов WBA рейтингида 9-ўринда бормоқда. У ҳозирча WBO рейтингида қайд этилмаган.

Маълумот учун, енгилмас Хайме Мунгия 22 ёшда бўлишига қарамасдан, фаолиятидаги 32 жангининг барчасида ғалаба қозонган.

2018 йилнинг 12 май куни Садам Алини мағлуб этиб мазкур чемпионлик камарини қўлга киритган. Шундан сўнг яна уч марта ушбу камарини ҳимоя қилишга улгурган. 13 апрель куни у Мексикада ирландиялик Деннис Ҳуганга (28-1-1, 7 КО) қарши жангда WBO чемпионлик камарини ҳимоя қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 913
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 677
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 069
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар