«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:00
ЎЗO‘Z

Tesla хитойликларга эски машиналарни электрокарларга алмаштиришни таклиф қилмоқда

31 дек, 14:56 8 855 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Tesla хитойликларга эски машиналарни электрокарларга алмаштиришни таклиф қилмоқда

Tesla Model S © insideevs.com

Tesla Motors компанияси ўзининг хитойлик мижозларига Trade-in тизими орқали Model S электр седанини сотиб олишни таклиф қилмоқда. Яъни, хоҳловчилар ўзларининг эски автомобилларини қўшимча ҳақ тўлаб янги электрокарга алмаштиришлари мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги'га асосланиб “Kun.uz” хабар берди.

Tesla ушбу лойиҳа доирасида минилган машиналар савдоси билан шуғулланувчи Пекин, Шанхай ва Гуанчжоудаги компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Эски машиналар учун бу ташкилотлардан олинган пуллар Model S’нинг нархидан айириб ташланади.

Хитой бозорида бу седаннинг нархи 648 минг юан (104 минг доллар)дан бошланади.

Tesla Хитой бозорига жорий йилнинг баҳоридан бошлаб расмий равишда чиққан. Ўшанда компаниянинг раҳбари Элон Маск уч-тўрт йилдан кейин Хитойда электрокарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Ҳозирда ушбу компания Хитойда ўзининг 9та дилерлик маркази ва 6та техник хизмат кўрсатиш станциясини очган.

Tesla, шунингдек, China Unicom ва Soho China Ltd каби маҳаллий компаниялар билан бирга электромобиллар учун қувватлаш станцияларини қуришни мўлжалламоқда.

Ҳозирда Хитойнинг 70га яқин шаҳарларида шундай станцияларнинг 700дан кўпроғи фаолият юритмоқда. Теsla вакилларининг маълум қилишларича, электромобиллар учун бундан-да ривожланган инфратузилма фақатгина АҚШда бор.





Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 129
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 135
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 177
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 137
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар