Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан: - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши; - Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз; - Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари талабаларни ўқитишни бошлайди.