«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:33
ЎЗO‘Z

Мирзиёев: "Яқин 4-5 йилда барча болалар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинади"

08 мар, 18:33 5 046 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзиёев: "Яқин 4-5 йилда барча болалар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинади" Ўзбекистонда яқин 4-5 йилда боғча ёшидаги барча болалар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида маълум қилди.

“Биз яқин 4-5 йилда юртимиздаги боғча ёшидаги барча болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш вазифасини ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу – бизнинг аёлларимиз, болаларимиз олдидаги қарзимиз, керак бўлса, келажак олдидаги муқаддас вазифамиз ва биз уни албатта адо этамиз”, - дея айтиб ўтди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 7 минг 104 та мактабгача таълим маскани фаолият кўрсатмоқда. Кейинги 2 йил давомида 2 минг 211 та янги боғчалар ташкил этилиб, уларга қўшимча 243 минг бола қабул қилинди.

“Бошқача айтганда, юртимизда боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси сўнгги бир ярим йилда 12 фоизга ошиб, 38 фоизни ташкил этмоқда”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан 2017 йилда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Ҳужжатда айтилишича, сўнгги 20 йил давомида мамлакатда давлат мактабгача таълим муассасаларининг сони 45 фоиздан кўпроққа қисқарди, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш эса тахминан 30 фоизни ташкил этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар