«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:02
ЎЗO‘Z

Сўмдан ортиқча нолларни олиб ташланадими?

06 мар, 20:58 9 939 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сўмдан ортиқча нолларни олиб ташланадими? Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари Мамаризо Нурмуратов журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда сўм деноминацияси (ортиқча нолларни олиб ташлаш) ҳақидага саволга жавоб берди.

Нурмуратов айтишига қараганда, Ўзбекистонда деноминация ўтказиш ҳозирча режалаштирилмаган.
“Деноминация– бу жуда нозик масала. Бу ҳақида мен ўз фикримни айтишим мумкин холос. Одатда деноминация макроистисодий вазият, биринчи навбатда инфляция барқарорлашганидан сўнг ўтказилади”, - деди Мамаризо Нурмуратов.

Ундан ташқари Марказий банк раҳбари сўзларига кўра, деноминация – бу техник жараён холос. Уни ўтказиш жуда осон, лекин Марказий банк ҳозирча ўз олдига бундай вазифа қўймаган.
“Биз ҳозирча бундай ишни мақсад қилмаганмиз. Мавжуд номиналдаги пуллар қулай ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабларига жавоб беради”, - деди Нурмуратов.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 22 августида Ўзбекистонда 50 минг сўмлик, 2019 йилнинг 25 февралида – 100 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилган эди.

Маълумот учун: деноминация бу – молиявий ислоҳотнинг бир тури бўлиб, у валюта номинал қийматини камайтиришни, бир неча эски намунадаги қоғоз пул ўрнига 1 та янги намунадаги банкнота ишлатишни назарда тутади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 215
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 248
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар