«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 21:00
ЎЗO‘Z

Визуал болани қандай тарбиялаш керак?

05 мар, 23:48 6 020 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Визуал болани қандай тарбиялаш керак? Ҳамма болалар истеъдодли бўлиб туғилади ва янги нарсаларни ўрганишни яхши кўради. Кичкинтой тўғри ривожланиши, янги билимларни ўзлаштириши ва мактабда яхши ўқиши учун унга тўғри ёндашиш керак.

Дунё ҳақидаги билимларни инсон сезги органлари ёрдамида олади – кўради, эшитади, ҳис қилади. Эҳтимол сизга маълумдир, одамлар уч хил бўлади: визуал (кўз орқали идрок қилиш қобилияти ривожланган), аудиал (эшитиш орқали идрок қилиш қобилияти ривожланган), кинестетик (ушлаб кўриб идрок қилиш қобилияти ривожланган). Ҳар биримизда буларнинг учаласи ҳам бўлади, аммо фақат биттаси етакчи ҳисобланади.

Фарзандингиз билан самарали ишлаш учун у ушбу уч тоифадан қайсига мансублигини билиб олишингиз керак.

Визуални қандай аниқлаш мумкин?

Ахборотни визуалга қандай етказиш мумкин?
Албатта расмлар ёрдамида. Масалан, болага ширинликлар тишни зарарлайди, шунинг учун эрталаблари тишни яхшилаб ювиш керак дейишингиз мумкин. Лекин унга ширинликлар туфайли қурт еб қўйган тишларни кўрсатмагунингизча у айтганларингизни жиддий қабул қилмайди.

Бола билан унинг “тилида” гаплашишингиз керак. Масалан, унинг қилиқларидан норозилигингизни бармоғингизни нуқиб ёки бошингизни чайқаб билдиринг.

Бола билан гаплашганда предметнинг ташқи белгиларини, унинг қандай жойлашганини тавсифловчи сўзларни ишлатинг.
Бола яхши ўқиб-ўрганиши учун жадваллар ва бошқа кўргазмали қуроллардан фойдаланинг, матндаги энг муҳим жойларни бўяб қўйинг.

Дарсда ёки уйга берилган вазифани бажараётганда визуал бола расм, чизма, схемаларни чиза олиши учун унинг олдида доим бир варақ қоғоз туриши керак, бу унга материални яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради.

Айтгандай, вақт ўтиши билан идрок қилиш тарзи ўзгариши мумкин. Мактабга боргунча болалар дунёни асосан ушлаб кўриш орқали идрок қилади, яъни кинестетик бўлади. Улғайгачгина визуал ва аудиалга айланадилар.

Манба: minbar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди 08 мая, 20:46 1
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 236
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 146
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 119
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 141
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 259
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 169
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 181
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 99
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 66
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 34
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 59
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 55
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 54
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 68
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 39
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 251
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 34
  • Бўлимлар