«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:45
ЎЗO‘Z

"Coca Cola" 2019 йил учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди

05 мар, 19:30 3 690 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Coca Cola" 2019 йил учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди Бунгача Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Pepsi билан музокара олиб борган ҳамда икки ташкилот ўртасидаги шартнома бугун — 5 март куни имзоланиши керак эди. Бунгача ҳам Coca Cola компанияси ПФЛ билан музокара ўтказганди. Таклиф нисбатан яхшироқ бўлганига қарамай, ПФЛ 2018 йилги ҳомий — Pepsi вариантини маъқулроқ деб топди.

Бироқ кеча — 4 март куни Coca Cola ўз таклифини ўзгартирди. Бу таклиф Профессионал футбол лигаси учун олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин эди. Унга кўра, компания нафақат Суперлига, балки Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳам ҳомийлик қилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий мавсумда Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, ҳакамлар, инспекторлар ҳамда комиссарлар учун барча сарф-харажатларни ўз бўйнига олди. Шунингдек, Суперлига клублари футболчиларининг ҳар бирига ўз ёнидан чиқим қилиб, 10 миллион сўмлик суғурта полислари олиш имкониятини яратди.

“Профессионал футбол лигаси Pepsi билан ҳамкорликни қадрлайди. Мазкур компания бизнинг ташкилот учун жуда катта ёрдам берди ва ўзаро ҳамкорлик давомида ўзининг профессионал дастур ҳамда йўналишлари билан ижобий таассурот қолдирди, маркетинг йўналишлари билан ўрнак бўла олди. Ўзининг иқтисодий кўрсаткичларини йилдан-йилга яхшилаб боришни ният қилаётган Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумдаги ҳамкорлик учун Pepsi компаниясига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакда ҳам ўзаро ҳамкорлик учун тайёрлигини маълум қилади. Pepsi Суперлиганинг илк титул ҳомийси сифатида тарихда қолади“, дейилади ПФЛ баёнотида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 82
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 24
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 166
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 136
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар