«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:34
ЎЗO‘Z

Тошкентда доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибига ўзгартириш киритилди

05 мар, 11:05 4 847 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибига ўзгартириш киритилди Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсат олиш учун аризага илова қилинадиган уй-жой мулкдорининг турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси ўзи бориб берилганда нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.

Шунингдек, Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискани расмийлаштириш учун ариза берганларида аризага илова қилинадиган уй-жой ҳужжатлари нотариал тасдиқланиши талаб қилинмайди.

Киритилган қўшимчаларга кўра доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда уч сутка мобайнида аризачи Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.

Қуйидагилар бундан мустасно:
- турар жой сотиб олинганда;
- яқин қариндошлар (эр, (хотин), ота-она, фарзандлар) мавжуд бўлганда;
- васийлар (ҳомийлар) мавжуд бўлганда;
- меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, таълим муассасаларида ўқиганда;
- даволаш муассасаларида даволанаётганда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 416
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар