«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2021, 05:33
ЎЗO‘Z

Этик ва куртка ёқасига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди

04 мар, 22:30 3 583 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Этик ва куртка ёқасига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Ғишткўприк" чегара божхона пости ходимлари заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларига чек қўйишмоқда.

Жумладан, мазкур постга кириб келган фуқаро Т. Н.нинг хатти-ҳаракатлари ходимлар эътиборини тортди. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унинг қўл юклари ва этиги ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, оғирлиги 252 граммни ташкил этувчи 7,5 миллион сўмлик 39 дона заргарлик буюмлари яширилганлиги аниқланди.

Ушбу шахс У.А. нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида эса йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, жами оғирлиги 335 грамм бўлган, оқ металлдан ясалган 10 миллион сўмлик, 45 дона заргарлик буюмларини яшириб, мамлакатимизга олиб кираётгани аниқланди.

Фуқаро М.Д.эса заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишнинг янги усулини ўйлаб топган экан. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги курткаси ёқаси четига яшириб тикилган умумий қиймати 13,3 миллион сўмлик 444 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Оёқ кийимга яширилган заргарлик буюмлари фош этилди 04 ноя, 15:01
  • Салкам 2 килограмм заргарлик буюмларининг олиб кирилиши фош қилинди 22 окт, 14:50
  • 1 килограммдан ортиқ заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 09 окт, 19:44
  • Оёқ кийими ичига яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди (фото) 02 мая, 17:37
  • 4 нафар қонунбузарнинг 804 грамм яширган тилласи фош бўлди 22 мар, 15:53
  • Оёқ кийимларига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди (фото) 05 фев, 13:41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор картошканинг саломатликка зараридан огоҳлантирди 28 фев, 23:58 286
  • Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото) 28 фев, 23:30 259
  • Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео) 28 фев, 22:53 313
  • Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда «Женоа» «Интер»га йирик ҳисобда ютқазди 28 фев, 22:33 499
  • АҚШ Арктикада Россияга қарши курашиш учун сунъий йўлдошларни янгиламоқчи 28 фев, 22:00 631
  • ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди 28 фев, 21:30 741
  • Юрак хуружи юз бергунига қадар билиш керак бўлган ушбу касалликка оид 6 факт 28 фев, 20:53 870
  • Приянка Чопра ҳақидаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот 28 фев, 20:05 472
  • Нигерияда ўғирлаб кетилган 300дан кўпроқ қиз озод қилинди 28 фев, 19:28 657
  • Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда 28 фев, 18:48 414
  • “Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман 28 фев, 18:13 555
  • Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади 28 фев, 17:43 1 012
  • Бўлимлар