«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:52
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда «Исузу»даги шакар селитра бўлиб чиқди

26 фев, 08:53 5 942 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда «Исузу»даги шакар селитра бўлиб чиқди Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

“Қарши-Ғузор” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ж.Н. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган оғирлиги 10,2 тонна аммиакли селитра минерал ўғити ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Шундан сўнг, Чироқчи туманида ўтказилган тадбир давомида “Чироқчи-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ғ.О. бошқарувидаги юк автомашинасида 7,5 тонна аммиакли селитра минерал ўғити ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги фош этилди.

Шунингдек, фуқаро Э.А бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинасини белгиланган тартибда текшириш жараёнида ушбу шахс 50 килограммли қопларда шакар олиб кетаётганлигини маълум қилди. Аммо унинг бу ҳийласи наф бермади.
Божхоначилар умумий қиймати 10,5 миллион сўмлик 7,5 тонна “сульфат аммония” минерал ўғитларини ашёвий далил сифатида олишди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида умумий оғирлиги 40 тоннадан зиёд минерал ўғитларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар