«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:49
ЎЗO‘Z

Иш ҳақи, пенсия миқдорини аниқлаш тартибига доир Президент фармони лойиҳаси тайёрланди

25 фев, 22:50 11 202 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иш ҳақи, пенсия миқдорини аниқлаш тартибига доир Президент фармони лойиҳаси тайёрланди Молия вазирлиги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини тайёрлади.

Ҳужжат иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартибини такомиллаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар белгилаш ва жарима ҳамда йиғимлар ундириш ўртасида боғлиқлик шартини йўқотиш мақсадида қабул қилинади.

Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 июлидан: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 577 170 сўм; базавий ҳисобланган сумма (БҲС) - 202 730 сўм; ҳисобланган пенсия кўрсаткичи (ҲПК) - 202 730 сўмни ташкил қилади.

Фармон лойиҳасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори мутлақ суммада белгиланади ва «1,0» тариф коэффициенти билан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди ойлик тариф ставкаси сондаги қиймати саналади.

Бундан ташқари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори лавозим маоши, устама, қўшимча пул, гонорарлар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари, озиқ-овқат, йўл ва рағбатлантирувчи бошқа турдаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблашда қўлланиладиган чегара миқдор, қонунчилик билан белгиланган чегириб қолиш ҳамда иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлган бошқа тўловлар аниқлаш мақсадида меҳнат муносабатлари соҳасида қўлланилади.

Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эгалик шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар, белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг паст чегараси сифатида барча иш берувчилар учун мажбурий бўлади.

Базавий ҳисобланган сумма солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари, стипендиялар ва тақдим этиладиган давлат хизматлари учун бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш, шунингдек, оиланинг ижтимоий қўллаб-қувватловга муҳтожлигини аниқлашда қўлланилади.

Шунингдек, базавий ҳисобланган сумма патент, лицензия ва маълум бир турдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бошқа тўловлар, ташкилотлар устав ва бошқа фондлари (капитал) миқдори, пул маблағларисиз тўланувчи акциялар қиймати, бошқа қимматли қоғозлар, жамиятлар активлари баланс қиймати, микрокредитлар ҳамда лизинг чегара миқдори, шунингдек, бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар базаси сифатида қўлланилади.

Фармон лойиҳасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Молия, Адлия вазирликлари томонидан икки ой муддатда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқиш ҳамда мутлақ суммада нафақалар, компенсациялар ва тўловлар алоҳида турлари миқдорини ўрнатиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳақида топшириқ қайд этилган.

Ҳужжат лойиҳаси 9 мартгача муҳокама қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар