«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 16:32
ЎЗO‘Z

Генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги асосий мақсадларини маълум қилди

21 фев, 14:24 5 726 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги асосий мақсадларини маълум қилди 21 февраль куни пойтахтдаги «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг навбатдаги анжумани бошланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов нутқ сўзлади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
«Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикаси тинчлик сиёсатини олиб бормоқда. Унинг мудофаа соҳасидаги асосий мақсадлари қуйидагилар бўлиб қолади:
- давлат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш;
- давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш;
- халқаро, минтақавий ҳамкорликни, хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш.

Шу нуқтаи назардан, биз томондан минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда ички ҳамда ташқи таҳдидларга йўл қўймаслик, бунинг олдини олиш мақсадида Марказий ва Жанубий Осиёнинг барча давлатлари билан ўзаро тушуниш, конструктив ҳамкорлик бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан мудофаа соҳасидаги алоқалар ҳар томонлама кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигининг узоқ муддатли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ва минтақада барқарорликни таъминлаш мақсадида манфаатдор давлатлар билан стратегик ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда, қўллаб-қувватланмоқда.
Биз барча давлатлар билан Афғонистонда тинчлик, биринчи навбатда, хотиржамликни таъминлаш учун стратегик алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришга тайёрмиз», - деди Баҳодир Қурбонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 68
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 20
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 120
  • Бўлимлар